Суғурта ташкилотлари

Охирги янгиланиш:  05.Апр.2024 12:51 PM
6887
Суғурта ташкилотлари
16

Cуғурта компаниялари қандай ишлайди?

“Мен суғурта тўловлари туфайли хонавайрон бўлган оилаларни билмайман, лекин тўловлар қилинмаганлиги сабабли хонавайрон бўлган оилаларни биламан.”
Уинстон Черчилль

Суғурта нима учун керак?

Суғурта – мол-мулк, соғлиқ ёки ҳаёт, бизнес, ва қийматга эга бўлган бошқа йўналишдаги хатарларнинг молиявий ҳимоясидир. Суғурта мажбурий ёки ихтиёрий бўлади.

Мисол сифатида, автомобил суғурталашни кўриб чиқамиз:

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш:

04ru
  • бировнинг автомобилига зарар етказилганда жавобгарлигингизни суғурта қилади;
  • жабр кўрган бегуноҳ шахсларга етказилган зарарни қоплаш тартиби бўйича ғамхўрлик қилиш орқали муҳим ижтимоий ролга эга;
  • автомобилнинг қуввати ва фойдаланиш ҳудудига қараб белгиланган ҳамда суғурта тўловининг қатъий миқдорига эга.

Автомобилни ихтиёрий суғурта қилиш (КАСКО):

  • йўллар, автомобиллар тураргохи ва бошқа жойларда ҳар қандай йўл ҳодисалари туфайли автомобилингизга етказилган зарарни сизнинг айбингиз бўлганлиги ёки бўлмаганлигидан қатъий назар қоплашни таъминлайди;
  • автомобил эгаларининг мулкий ҳуқуқларини ҳимоялаш ва қўриқлаш орқали уларнинг шахсий манфаатлари ҳимоясида туради;
  • полис нархи турли ташқи ўзгарувчан омилларга қараб белгиланмайди;
  • суғурта қопламаси суғурта шартномасининг миқдорига боғлиқ, аммо суғурталанган транспорт воситасининг тўлиқ қийматидан ошиб кета олмайди.

Суғурталашни ким амалга оширади?

Ўзбекистонда суғурта бозори регулятори Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бўлиб, суғурталовчилар ва суғурта брокерлари фаолиятини лицензиялайди, суғурта тўловларининг нормативлари ва механизмларини, ҳамда уларни ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқади.

Суғурта бозорининг икки асосий иштирокчиси мавжуд: суғурта қилувчи ва суғурта қилдирувчи.

Суғурта қилувчи – рискларни ўзига олувчи ва суғурта компенсациясини тўловчи компания.

Суғурта компаниялари – жисмоний (фуқаролар) ва юридик шахслар (корхоналар) хатарларини тузилган шартнома асосида суғурталовчи молиявий ташкилотнинг махсус тури.

 14 июнь 2022 йил ҳолатига кўра Ўзбекистон суғурта бозорида 42 суғурта компаниялари фаолият кўрсатмоқда

Суғурта қилдирувчи - суғуртани қабул қилувчи жисмоний ёки юридик шахс.

05Суғурта бозори иштирокчилари суғурта хизматларини кўрсатувчи агент ва брокер воситачилари орқали ҳам фаолият юритишлари мумкин. Улар суғурта мукофотининг муайян улушини комиссия (хизмат ҳаққи) сифатида оладилар (суғурта қилдирувчи шартнома бўйича берадиган бадал).

Агентлар лицензияга муҳтож эмас, улар суғурта компанияси номидан иш юритади, ва албатта унинг манфаатларини ҳимоя қиладилар.

Брокерлар лицензияга эга бўлишлари ва мустақил ишлашлари керак, яъни турли хил суғурта компанияларни таклиф қилиш орқали мижознинг эҳтиёжларини оптимал даражада қондирадилар.

Суғурта захирасини кўпайтириш учун суғурта компаниялари суғурта қилдирувчиларнинг маблағларини тақсимлаш билан шуғулланадилар. Суғурта компаниясининг даромад манбаи унинг инвестицион фаолияти ҳисобланади. У йиғган пул маблағлари, келгуси тўловлар учун мўлжалланган суғурта захираларининг миқдори ҳисобланади. Бу пул маблағларини сарфлаш мумкин эмас, лекин уларни даромад олиш мақсадида омонатлар сифатида банкларда жойлаштириш орқали ишлатиш мумкин.

Суғурта компаниялари томонидан қандай суғурта турлари тақдим этилади?

Суғурта компаниялари томонидан аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган асосий хизматларидан бири:

  • Транспорт воситаларини суғурталаш;
  • Тиббий суғурта;
  • Юкларни суғурталаш;
  • Ипотека суғуртаси;
  • Мол-мулкни суғурталаш ва бошқалар.

Суғурта компаниясини танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Лицензия. Суғурта компаниясининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга ёки йўқлигини текширинг. Буни Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар Портали сайтида амалга ошириш мумкин. «Суғурта қилувчи ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензиялар реестри» жадвалини кўриб чиқинг.

Тарифлар. Суғурта тарифлари қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб бериши керак. Жуда паст тарифлар фирибгарлик белгиси бўлиши мумкин. Полиснинг тахминий қиймати суғурта компаниялари веб-сайтларида онлайн-калькулятор орқали ҳисобланиши мумкин. Турли компаниялар харажатларини ҳисоблаб ва натижаларини солиштириб кўринг. Эътибор беринг: шартномада назарда тутилган рисклар қанча кўп бўлса, суғурта нархи шунча юқори бўлади.

Шартлар. Суғурта шартларини диққатлик билан ўқиб чиқинг. Суғурта полисидан ташқари суғурта шартномасини албатта кўриб чиқинг. Суғурта ҳодисаси белгилари келтирилган бандига алоҳида эътибор беринг. Суғурта нималарни қопламаслигини билиб олинг. Турли вазиятларда зарарни қоплаш тартибини аниқлаштиришни унутманг ва компенсация тўлаш муддатлари ҳақида сўранг.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Фонд биржаси қандай фаолият юритади?

Фонд биржаси қандай фаолият юритади?

Марказий банк

Марказий банк

Тижорат банклари

Тижорат банклари

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X