Валюталар

Охирги янгиланиш:  11.Июн.2020 9:55 AM
11818
Валюталар
56

Валюта нима ва у қандай ишлатилади?

Валюта давлатнинг пул бирлиги бўлиб, пул тизимининг асосий элементи ҳисобланади. У муомаладаги қонуний тўлов воситаси бўлиб, товарлар қийматининг ўлчови, ҳисоблаш ва тўлаш воситаси бўлиб хизмат қилади.

Ҳар бир мамлакат ўз миллий валютасига эга. Айни пайтда ер юзида 250 дан зиёд давлат бор. Улардан 195 таси мустақил мамлакатлар, қолганлари эса ноаниқ ёки махсус мақомга эга. Дунёда 160 га яқин валюта мавжуд.

34

Валюта конверсияси  - бир мамлакат валютасини бошқа давлат валютасига айирбошлашдир. Ушбу айирбошлаш бошқа мамлакатларга саёҳат қилиш, хорижий фирма ва компаниялар билан савдо-сотиқ қилиш ва хорижий онлайн-дўконлардан товарлар сотиб олиш имконини беради.

Валюта айирбошлаш тўловларни жўнатувчи ва қабул қилувчи банкларнинг курсида амалга оширилади. Айирбошлаш учун комиссия олиниши мумкин. Чет эл валютасида тўловни амалга оширишдан олдин, айирбошлаш курси ҳамда комиссион тўловларга аниқлик киритинг.

Эмитентга қараб (валютани муомалага чиқарувчи):

  • Миллий валюта - муайян давлатнинг валютасидир (сўм, доллар, евро, рубль ва бошқалар). Мазкур давлат ҳудудида фойдаланиш мақсадида Марказий банк томонидан муомалага чиқарилади.
  • Хорижий валюта – хорижий давлатларда муомалада бўлган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланган валюталар, шунингдек, кредитлаш ва тўловларни амалга ошириш воситалари (банкноталар, ғазна билетлари, тангалар, чеклар, векселлар);
  • Жамоавий валюта - бу маълум бир давлатлар гуруҳи ва халқаро ташкилотлар томонидан молиявий амалиётларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган валютадир. Масалан, 1999 йилнинг 1 январида Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари ягона валюта – Еврони нақдсиз шаклда, 2002 йилнинг 1 январидан эса банкноталар ва тангалар кўринишида муомалага киритдилар.

Қандай турдаги конвертация мавжуд:

  • Эркин конвертация бўладиган бошқа валюталарга алмаштириш жараёнида ҳеч қандай чекловлар мавжуд бўлмаган валюта. Бу каби валюталарга эгалик қилувчи давлатлар ушбу валюталар билан амалиётларни бажаришга ҳеч қандай тўсиқлар қўймайди. Бундай валюталарга АҚШ доллари, евро, Швейцария франки, Британия фунти, Япония йенаси ва бошқалар киради.
  • Конвертация бўлмайдиган валюта - мамлакат ҳукумати томонидан валюталарни сотиш ва сотиб олишга ёки бошқа операцияларни амалга оширишга чекловлар ўрнатилган бўлади. Бу Шимолий Корея вони ва Куба песоларидир. Бундай пуллар муомаласига фақат мамлакат ичида рухсат этилади.
  • Қисман конвертация бўладиган валюта – булар эмитент мамлакатдан ташқарида муомаласи чекланган миллий банкноталардир. Масалан, Ўзбекистонда сўм қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. Мамлакат ташқарисида эса сўмни айирбошлаш бўйича чекловлар мавжуд бўлиб, фақат айрим хорижий валюталарга айирбошланиши мумкин.
35

Масалан, бир киши Малайзияга сафар қилмоқчи ва унинг Малайзия рингитига алмаштирмоқчи бўлган маълум миқдордаги ўзбек сўми бор, лекин Малайзиянинг валютаси камёб валюта бўлиб, уни банкларда сотиб олиш имконияти йўқ. Бунинг учун ўзбек сўмини, масалан, АҚШ долларига алмаштириш керак. Малайзияга келгач, эркин алмаштириладиган валюта бўлган долларларни Малайзия рингитига бемалол алмаштириш мумкин. Бу ҳолат қисман конвертация қилинадиган валюталарни айирбошлашга мисол бўла олади.

Валюта котировкаси нима?

Котировка - бу хорижий валютанинг миллий валютадаги нархи. Бир валюта бирлигининг бошқасига нисбатан курси бевосита аниқланмаган тақдирда, талаб ва таклифга мувофиқ биржада котировка кросс-курс орқали аниқланади.

Кросс-курс нима?

Кросс-курс - бу икки валюта қийматининг ўзаро нисбати бўлиб, уларнинг учинчи валютага нисбатан курслари орқали аниқланади.
Амалда, кросс-курсни ҳисоблаш қуйидагича бўлади. Фараз қилайлик, Хорватия кунасининг ўзбек сўмига нисбатан курсини билмоқчимиз. Ўзбекистон банки куна қийматини белгиламайди, шунинг учун сиз кросс-курсдан фойдаланишингиз керак. Хорватия миллий банки кунанинг долларга нисбатан курсини (USD/HRK), Ўзбекистон банки эса ўз навбатида сўмнинг долларга нисбатан курсини (USD/UZS) ўрнатади. Ушбу курсларни бир бирига (USD/UZS ни USD/HRK) бўлиш орқали, кунанинг сўмга нисбатан курсини аниқлаш мумкин. Масалан, 18.03.2020 йил ҳолатига долларнинг сўмга нисбатан курси 9520.34 сўм (1 АҚШ доллари – 9520.34 сўм) ҳамда долларнинг кунага нисбатан курси 6.97 (1 АҚШ доллари - 6.97 куна) бўлган. Шу куни кунанинг сумга нисбатан қиймати қуйидагича бўлган:
(9520,34 USD/UZS) / (6,97 USD/HRK) = 1365,90 HRK/UZS

35

Бреттон-Вудс тизимидан олдин (валюталар курсларини АҚШ долларига боғлаш), “Олтин стандарт” тизимидан фойдаланилган (давлатлар томонидан миллий валюталарни расмий равишда олтинга боғлашга асосланган халқаро валюта тизими бўлиб, бунда Марказий банклар миллий валюталарни олтинга айирбошлаш орқали сотиб олиш ва сотиш мажбуриятини олган), тарихда икки маротаба амал қилган (1880-1914 ва 1925-1931 гача).

1971-1978 йилларда Бреттон-Вудс тизими ўрнини эркин валюта савдосига (эркин валюталар конвертацияси) асосланган Ямайка валюта тизими эгаллади.

Валюта коди – бу дунёдаги валюталар учун умумий қабул қилинган белги бўлиб, у учта ҳарфдан иборат бўлади. Бу валюталарни матнлар ва электрон таблоидларда қисқа ва аниқ акс эттиришни осонлаштиради.

Дунёдаги энг қиммат валюта:

Қувейт динари

Динар кувейтский Кувейский динар

Валюта коди - KWD

Қувайт - катта бойликка эга бўлган кичик мамлакат. Валютасининг юқори қиймати нефт маҳсулотларининг жаҳон бозорига сезиларли даражада экспорт қилиниши билан изоҳланади.

Дунёда энг кўп ишлатиладиган валюта:

АҚШ доллари

Доллар Доллар США

Валюта коди – USD

Американинг жаҳон бозорида етакчилиги туфайли унинг валютаси "жаҳон захира валютаси" унвонига эришди. Бошқа сўз билан айтганда, дунёнинг исталган бурчагида АҚШ долларини ишлатсангиз бўлади ва уни қабул қилишади.

Дунёдаги энг қадимги ва ҳали ҳам ишлатиладиган валюта:

Фунт стерлинг

funtsmall funt2small

Валюта коди – GBP




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Нақд ва нақдсиз пуллар

Нақд ва нақдсиз пуллар

Валюталар

Валюталар

Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?

Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X