Банкомат орқали банк картасини қайтармаслик ҳолатлари

Охирги янгиланиш:  30.Дек.2020 7:12 PM
541
Банкомат орқали банк картасини қайтармаслик ҳолатлари
2

Банкоматнинг банк картасини ушлаб қолишининг асосий сабаблари:

  • пин код кетма-кет уч марта нотўғри киритилган;
  • банк картаси муддати тугаган (муддати ўтган) ёки блокланган;
  • банк картаси механик зарар кўрган (чип зарарланган);
  • операция тугаганидан кейин банк картасини банкоматнинг карта ридеридан 10-20 сония ичида қайтариб олинмамлик;
  • банкоматнинг носоз ҳолатда бўлиши.
Муҳим! Банкомат картани қайтармаганда одатда керакли маълумотларни ўз ичига олган чекни чиқаради. Уни ташлаб юборманг, ушбу чек банк картангизни қайтариб олиш учун банкка мурожаат қилганда фойдали бўлиши мумкин.

Агар банкомат сизга бундай чек бермаган бўлса, қайғуришга ҳожат йўқ, чексиз ҳам банк картангизни қайтариб олишингиз мумкин.

Бундай ҳолатларда амалга ошириш зарур бўлган ҳаракатлар кетма-кетлиги:

  1. Амалиётни бекор қилишга ҳаракат қилинг:
  2. "Бекор қилиш" тугмасини босинг, бир неча дақиқа кутиб туринг - бу вақт давомида "техник носозлик" автоматик равишда бартараф этилиши мумкин. Агар банкомат банк картангизни қайтармаса, банкоматнинг жойлашувига (банк ичида ёки алоҳида АТМ пунктида) қараб банк ходимига мурожаат қилинг.

  3. Банкоматга хизмат кўрсатувчи банкка қўнғироқ қилинг:
  4. Банкоматнинг ўзида банк номи ва банк картангизни қайтариб олишингиз учун нималар қилишингиз зарурлигини тушинтириш учун алоқа рақами ҳақида маълумотлар мавжуд. Банкомат банк биносида жойлашган бўлса, ходимларга мурожаат қилинг.

40

Банк картасининг қайтарилмаслиги ҳақида телефон орқали хабар беринг, банк картаси маълумотларини айтинг, зарур ҳолларда саволларга жавоб беринг. Банк ходими сизга банк картасини қайтариш учун қаерга ва қандай ҳужжатлар билан мурожаат қилишингиз кераклигини айтади.

Муҳим! Сиз банкоматни уриш ёки уни очишга ҳаракат қилиб, муаммони ҳал қилишга уринманг. Агар бундай ҳаракатлар билан банкоматга зарар етказсангиз, банк зарарни қоплашни талаб қилади.

Хизмат кўрсатувчи банк вазиятни ўрганиб чиқиб, ҳолат бўйича тушинтириш олиб боради, банк картасини бир кун ичида қайтариб беради, ёки банк картасига зарар етган/муддати тугаган тақдирда, олдинги карта ўрнига янги картани чиқаради.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Банк картаси нима?

Банк картаси нима?

Электрон ҳамён нима?

Электрон ҳамён нима?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X