Онлайн тўловлар

Охирги янгиланиш:  16.Июл.2020 4:57 PM
4424
Онлайн тўловлар
9

Онлайн тўловлар нима ёки интернетда харидларни қандай амалга ошириш мумкин?

Онлайн-тўловлар – нақд пул ишлатмасдан интернетда ёки мобил илова орқали маҳсулотлар ёки хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини беради. Бу операциялар банк карталари ёки ҳисобварақларни веб-сайтга (ёки мобил тўлов иловасига) улаган ҳолда амалга оширилади. Тўловни электрон пул ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкин.

Электрон пуллар нақд пуллар билан бир хил тарзда ишлайди. Улардан маҳсулот ёки хизматларга тўлаш учун фойдаланишингиз мумкин. Фарқи шундаки, улар банк карталари, ахборот ташувчи электрон мосламаларда ёки электрон ҳамёнларда сақланади.

Онлайн тўлов тартиби қуйидагича:

14

Нима учун онлайн тўловлар афзалроқ?

Хизмат доираси

13Интернет орқали тўланиши мумкин бўлган маҳсулот ва хизматлар сони доимий равишда ошиб бормоқда. Уйдан чиқмасдан мобил алоқа, кабел телевидениеси, интернет, коммунал хизматлар, солиқлар ва жарималар учун тўласа бўлади. Банклар ва тўлов ташкилотлари онлайн-тўлов орқали мумкин бўлган хизматлар доирасини доимий равишда кенгайтирмоқда: кредит муассасалар, болалар боғчалари, барча турдаги хизмат кўрсатиш ва суғурта компаниялари ҳамда сайёҳлик агентликларида тўловларни амалга ошириш.

МУҲИМ!!! Банк ва тўлов ташкилоти томонидан онлайн тўловлар учун воситачилик ҳақлари ундирилиши мумкин. Унинг миқдорини банк/тўлов ташкилоти ходимидан ёки расмий веб-сайтдан аниқлаб олинг.
Вақт тежамлиги
15

Сиз дўконга ёки коммунал хизматлар учун тўловни амалга ошириш мақсадида почтага бориш учун ишдан жавоб сўрашингиз ва вақт йўқотишингиз шарт эмас. Интернет орқали тўловни бир неча сонияда амалга ошириш мумкин, агар қоғоз тасдиғи керак бўлса банк филиалидан олишингиз ёки принтерда чоп этишингиз мумкин. Ушбу онлайн хизмат кўп банкларнинг веб-сайтларида тақдим этилади.

Энг яхшисини танлаш имкони
14

Сиз энг яхши таклифни танлайсиз. Мисол учун, Сиз таътилни режалаштирдингиз ва қулай парвозни излаябсиз. Сиз интернетда авиакомпанияларнинг нархлари ва жадвалларини ўрганасиз ва вақтизга мос парвозни танлайсиз. Чипталарингизни электрон почтангиз орқали оласиз.

Электрон тўлов тизими нима?

Электрон тўлов тизими – интернет орқали амалга ошириладиган тўловлар тизимидир. Бу каби тизимдан фойдаланиш учун пул маблағларни юборувчи ҳамда қабул қилувчи муайян тизимда рўйхатдан ўтган бўлишлари керак. Электрон пулларни электрон ҳамён ёки тўғридан тўғри банк картасидан юбориш мумкин.

Электрон тўлов тизимининг асосий вазифаси тўловлар хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир. Ҳозирда электрон ҳамёнлар очиш имкониятини тақдим этувчи кўпгина тўлов тизимлари мавжуд. МДҲ давлатларининг кўпчилигида Яндек.Пуллар, WebMoney ва QIWI каби электрон тўлов тизимларидан кенг фойдаланилади. Бундан ташқари, мамлакатимизда OSON электрон пуллар тизими фаолият олиб бормоқда.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Электрон ҳамён нима?

Электрон ҳамён нима?

Банк картаси нима?

Банк картаси нима?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X