Электрон ҳамён нима?

Охирги янгиланиш:  06.Янв.2022 6:30 PM
4573
Электрон ҳамён нима?
20

Бугунги кунда электрон ҳамён интернетда онлайн харидларни амалга оширадиган ва у ерда фрилансер, яъни эркин ёлланган ходим (копирайтер, таржимон, дизайнер, дастурчи) сифатида фаолият юритадиганлар учун идеал тўлов воситаси ҳисобланади.

Бундай ҳамён ёрдамида Сиз электрон пуллар билан турли хил ҳисоб-китобларни амалга оширишингиз мумкин. Бу электрон пулларнинг ҳақиқий пул маблағларига айланиши ва банк ҳисобварағига ёки банк картасига ўтказилиши осон ва оддий.

Электрон ҳамён - электрон пулларни сақлайдиган ҳамда интернетдаги харидлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш, ҳатто пулни банк ҳисобварағига ёки банк картасига ўтказиш ёки нақд пул олиш имконини берувчи компьютер дастуридир. Ўтказмалар бир зумда амалга оширилади, кўплаб электрон пуллар тизимлари ҳисоб-китоблар ва ўтказмаларни турли валюталарда амалга ошириш имконини беради.

Деярли барча электрон пуллар тизимларида электрон ҳамённи очиш имконияти мавжуд. МДҲ давлатларида Яндекс.Пуллар, WebMoney ва QIWI каби тўлов хизматларидан кенг фойдаланилади.

Электрон пуллар тизимларининг афзалликлари ва камчиликлари:





Webmoney
Афзаллиги: Камчилиги:
ишончлилик хавфсизлик созламаларининг мураккаб тизими
турли валюталарда пул ўтказмалари тизим ичидаги ўтказмалар бўйича фоизлар олинади (ўтказма суммасининг 0,8%)
тижорат фаолиятини амалга ошириш имконини беради идентификациянинг мураккаб тартиби
кредитлаш имконияти мавжуд


logo-yandex-money (1)
рўйхатдан ўтиш тартибининг оддийлиги Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси билан ишламаслиги
қўшимча тасдиқловсиз авторизация қилиш тижорат фаолиятини юритиш таъқиқланган (юридик шахсларга хизмат кўрсатилмайди)
хизматлар, маҳсулотлар ва жарималар учун тўловларнинг кенглиги хавфсизлик даражасининг пастлиги (почтани бузиб кириш хавфи юқорилиги)

qiwi
ҳисобварақни тўлдириш учун терминаллар тармоғининг кенглиги (20 дан ортиқ мамлакатларда 100 000 дан ортиқ) электрон пулларни қоплашда воситачилик ҳақининг юқорилиги (2 % дан ортиқ)
пул маблағларни кирим қилиш ва хизматлар учун воситачилик ҳақларининг йўқлиги нақд пул чиқариш имкониятларининг чекланганлиги (кунига бир марта)
SMS орқали тўловларни амалга ошириш имконияти кредитлаш имкониятининг мавжуд эмаслиги

Банк картаси бўлса, электрон ҳамён нима учун керак?

Электрон ҳамён ишлаш тамойили банк картасига ўхшайди. Уни осонлик билан тўлдириш мумкин ва дунёнинг исталган жойида у орқали тўловларни амалга ошириш мумкин. Тўловлар бўйича чекловлар деярли йўқ. Шунда савол туғилади: агар банк картаси мавжуд бўлса, электрон ҳамён нима учун керак?

  1. Электрон ҳамёнда пулни турли валюталарда сақлашингиз мумкин. Масалан, дунёнинг турли мамлакатларида тўловларни амалга ошириш эҳтиёжи вужудга келса, электрон ҳамён жуда қулай ҳисобланади.
  2. Саёҳат қилганда жуда қулай, чунки ҳамма нарса смартфонга боғланган бўлади ва NFC (контактсиз алоқа) ёрдамида тўловни амалга ошириш мумкин. Бу тўлов жараёнини анча осонлаштиради. Бундан ташқари, ҳар қандай банк картасидан (сўм) мобил илова орқали электрон ҳамённи тўлдириш мумкин;
  3. Электрон ҳамён орқали халқаро тўлов тизимда пул ўтказмалари тез ва қулай тарзда амалга оширилади. Мисол учун Сиз тез ва осон усулда хорижий мамлакатдаги бошқа шахснинг ҳисобварағига қулай валютада пул ўтказишингиз мумкин.
МУҲИМ!!! Сиз (ёки жўнатувчи) пул ўтказмаси учун воситачилик ҳақи тўлашингиз керак бўлади, шунинг учун халқаро ўтказмалар шартларини олдиндан ўрганиб чиқиш зарур.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Электрон ҳамён нима?

Электрон ҳамён нима?

Пул ўтказмаларини амалга оширишда хатога йўл қўйсангиз ёки пул маблағлари қабул қилувчига етиб бормаса нима қилиш зарур?

Пул ўтказмаларини амалга оширишда хатога йўл қўйсангиз ёки пул маблағлари қабул қилувчига етиб бормаса нима қилиш зарур?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X