Картадаги пулни фирибгарлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

Охирги янгиланиш:  11.Фев.2021 11:46 AM
2122
Картадаги пулни фирибгарлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
10

Фирибгарлар нафақат мобил телефон ва ҳамёнларни сездирмай ўғирлаши, балки банк карталаридаги пулга ноқонуний эгалик қилиши ҳам мумкин. Картадаги пулни улардан ҳимоя қилиш учун кўплаб йўллар ва технологиялар ихтиро ва ташкил қилинган. Фирибгарнинг тузоғига тушмаслик учун ҳар доим бешта муҳим хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш керак.

08


Биринчи қоида. Парол ва кодларингизни ҳеч кимга айтманг

Картанинг ПИН-коди, CVC-/CVV-коди (Visa va Mastercard учун картанинг олд тарафидаги махфий коди), амал қилиш муддати ва бошқа маълумотларини ҳеч кимга айтманг.

Мисол учун, агар Сизга банкнинг техник қўллаб-қувватлаш хизматидан ёки "Банк менежери" қўнғироқ қилиб картангиз блокланганлигини айтиб картангиз маълумотларини сўраса эҳтиёт бўлишингиз керак. Банк ходими ҳеч қачон картага боғлиқ маълумотларни сўрамайди.

Харидлар ёки ҳисобварақ бўйича тўловни амалга оширганингизда картангизни сотувчи ёки официантнинг қўлига берманг, ҳамда ПИН-кодини уларга айтманг. Паролингизни киритишда тўлов терминали ёки АТМ банкоматларида клавиатурасини ҳар доим қўлингиз билан ёпиб туринг. Бундан ташқари, назорат камералари Сиз ПИН кодингизни тераётган жараённи кўрмаётганлигига ишонч ҳосил қилинг. Банк картангиз ва банк веб-сайтидаги шахсий кабинетингизга кириш учун мураккаб паролни яратинг.

Иккинчи қоида. Банк картангизга СМС-хабарномасини уланг

09

Ҳар доим ҳисоб операцияларингизни кузатиб боринг. Барча фаол карталарингиз бўйича СМС-хабарнома хизматини улаб қўйинг. Шунда ҳар бир карта бўйича амалга оширилган операциялар ҳақида хабарнома оласиз. Бунинг учун Сизга хизмат кўрсатувчи банкоматларда "СМС-хабарнома"ни танлаб, мобил телефон рақамингизни киритишингиз керак.

МУҲИМ!!! "СМС-хабарнома" хизмати пуллик.

Учинчи қоида. Антивируслардан фойдаланинг

Антивирус дастурини Сиз фойдаланадиган барча мосламаларга - компютерингиз, планшетингиз ва мобил телефонингизга ўрнатиш жуда муҳимдир. Антивирус дастури фирибгарлар пул ўғирлаш учун фойдаланадиган дастурлар ва веб-сайтлардан Сизни ҳимоя қилади.

Интернетда функциялари чекланган антивирус дастурларининг бепул версияларини топишингиз мумкин. Энг муҳими, уларни расмий иловалар дўконларидан ёки таниқли антивирус ишлаб чиқувчиларнинг веб-сайтларидан юклаб олишдир.

Тўртинчи қоида. Маълумотни қайта текширинг

Картангизга боғлиқ бўлган муаммоларни (блокировка, тўловлар рад этилиши) қайта текширинг. Бунинг учун банкнинг ишонч телефонига мурожаат қилинг. Телефон рақами ҳар доим хизмат кўрсатувчи банкнинг расмий веб-сайтида кўрсатилган.

Бешинчи қоида. Хавфсиз веб-сайтларни танланг

Фақат тасдиқланган веб-сайтларга киринг. Сизга СМС-хабарлар орқали ёки электрон почтангизга номаълум “хайрихоҳ”лардан келган интернет ҳаволаларга кирманг.

Веб-сайтни қандай текшириш мумкин?

10
  • фирибгарлар таниқли расмий онлайн-дўконга ўхшаш сохта веб-сайт яратадилар. Сохта веб-сайтнинг номи бир нечта ҳарфдан ташқари деярли расмий веб-сайт билан бир хил бўлади. Шунинг учун ҳар доим браузернинг манзил сатрини (веб-сайт манзили кўрсатилган қаторни) диққат билан текширишингиз керак. Расмий ва ишончли веб-сайтлар манзилини қўлда теринг ёки браузернинг сақлаб қолиш функциясини ишлатинг;
  • веб-сайт манзилига эътибор беринг. Хавфсиз веб-сайт https:// билан бошланади. Ҳимояланган веб-сайт манзили сатрнинг охирида ёпиқ қулф белгиси бўлади. Агар веб-сайт хавфсиз бўлмаса, унга шахсий ёки кредит карта маълумотларини киритмасликкерак.

Ҳар қандай веб-сайтга банк картаси ёки паспорт ҳамда шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг маълумотларини киритишдан олдин, уни яхшилаб ўрганиб ва интернетда фойдаланувчилар қолдирган фикрларни кўриб чиқиш керак.

Олтинчи қоида. Харидлар ва хизматлар тўлови учун фақат мобил қўлланмангизни ишлатинг

12

Харидлар қилиш, банк веб-сайтларига ёки банк иловаларига кириш учун фақат ўзингизни шахсий компютерингиз, планшет ва телефонингиздан фойдаланинг. Барча мобил мосламаларингизга пароллар қўйинг.

Агар банк мобил иловаси ўрнатилган, смс-хабарлари ва пароллари келадиган мобил телефонингизни йўқотсангиз, дарҳол Сизга хизмат кўрсатувчи банкка хабар беринг. СМС-хабарнома функциясини ва рақамга боғланган банк хизматларини ўчириб қўйишингиз керак. Сизга хизмат кўрсатаётган банкнинг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинетингизнинг логин ва паролини ўзгартиришингиз керак.

Мобил телефон операторингиздан рақамингизни қайта тиклаганингизда унга СМС-хабарномаларни қайта улашингиз мумкин.

Халқаро тўлов тизимлари карталаридан фойдаланиб интернет орқали товар/хизматларга тўловларни ёки пул ўтказмаларни текширувдан ўтган веб-сайтлардан амалга ошириш ҳамда 3D-Secure тизими билан ҳимояланган интернет дўконларда тўловларни амлага ошириш тавсия этилади.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Электрон ҳамён нима?

Электрон ҳамён нима?

Банк картаси нима?

Банк картаси нима?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X