Тадбиркорликини энди бошлаётганлар учун маслаҳатлар: тадбиркорликни қандай қилиб режалаштириш мумкин?

Охирги янгиланиш:  09.Мар.2023 12:51 PM
1422
Тадбиркорликини энди бошлаётганлар учун маслаҳатлар: тадбиркорликни қандай қилиб режалаштириш мумкин?
7

Кўп одамлар ўз тадбиркорликларини бошлашни орзу қиладилар. Бироқ, ҳар қандай тадбиркорлик жиддий тайёргарликни талаб қилади. Орзуингизни рўёбга чиқариш учун сиз барча хатарларни (рискларни), меҳнат қийинчиликларини ва вақт ресурсларини баҳолашингиз, шунингдек, барча мажбурий харажатларни ҳисоблашингиз керак. Агар сиз ўз тадбиркорликингизни очишга қарор қилган бўлсангиз, ишни нимадан бошлаш керак?

Йўналишни аниқланг

Биринчидан, нимани яхши тушунишингиз ҳақида ўйлаб кўринг – шунда сиз янги ғояларга эга бўлишингиз ва эҳтимолий хатоларнинг олдини олишингиз мумкин. Асосийси, ўзингизни ва вақтингизни бағишламоқчи бўлган тадбиркорлик сизни хурсанд қилиши керак, бу сизнинг тадбиркорликингиз фойдаси учун хизмат қилувчи асосий сабабларидан биридир.

Бозорни синчковлик билан кузатиб боринг, қайси маҳсулот ёки хизматлар доимий мижозларингиз орасида машҳур бўлишини, рақобатчилар нимани таклиф қилишини ва ўзингизнинг кучли томонларингизни таҳлил қилинг. Шуни эсда тутинг: товарлар ёки хизматларнинг арзонлиги ягона афзаллик бўлмаслиги керак – сиз таклиф қилаётган маҳсулот ёки хизматларнинг сифати ҳақида ҳам унутманг.

Бизнес режа тузинг

Бизнес режа батафсил тузилган бўлиши ва сиз тақдим этаётган хизматлар бозори ёки сиз ишлаб чиқаришни ва сотишни режалаштирган товарлар таҳлилини ўз ичига олиши керак. Ўзингизнинг тадбиркорлигингизнинг рақобатдош устунликларини, қайси реклама каналларидан фойдаланишингизни, келгусида юзага келадиган харажатлар ва бошқа муҳим маълумотларни батафсил ёзинг.

Агар сиз тадбиркорликни эндигина бошлаётган бўлсангиз, ишингизга ҳақиқатта каттароқ жой эҳтиёжини сезгунингизгача уйда ишлашни ўйлаб кўринг. Шундай қилиб, сиз бинолар, мебеллар ва бошқа кўп нарсаларнинг ижарасидан тежаб қоласиз.

Бошланғич капитални аниқланг

Тадбиркорлигингизни янги бошлаганингизда, кредит ёки қарз олишдан йироқроқ бўлинг. Кичик бўлса ҳам, ўз капиталингиз билан бошлашга ҳаракат қилинг. Унутманг, тадбиркорлик муайян хавфларни ўз ичига олади. Агар бошлаган ишингиз ўхшамаса, сиз тадбиркорлигингизни ёпишингиз ва кредит тўловларини тўлашингиз керак бўлади. Кредит - бу катта масъулият!

Муваффақиятга осон ва тез эришишга умид қилманг

Кўплаб ишбилармон тадбиркорлар ўз бизнесларини бошлашлари биланоқ ҳамма нарса соат механизмига ўхшаб юриб кетиши керак деб ўйлайди: савдо бошланади, етказиб берувчилар жозибали таклифлар билан келишади, давлат идоралари билан боғлиқ барча муаммоларни бухгалтер ёки адвокат ҳал қилади ва рақобатчилар бозордан жимгина ғойиб бўлади. Аслида эса умуман бундай эмас, шунинг учун бошланғич тадбиркор қийинчиликлар ва умидсизликларга тайёр бўлиши керак.

Амалиёт шуни кўрсатадики, негадир одамлар ўз бизнесини ривожлантиришга қаттиқ меҳнат қилишдан кўра кимнингдир бизнесида юқори лавозимга эришиш учун кўпроқ ҳаракат қилишга тайёр. Мисол ўзингиз ҳозирги мавқеингизни эгаллаш учун қанча вақт ва куч сарфлаганингизни эслайсизми? Университетда ўқиш йиллари ва қўшимча курслар, амалиётлар, жамоада ишлаш ва раҳбарлар билан мулоқот қилиш қоидаларини ўрганиш, касбий маҳоратни доимий равишда ошириш ва ҳ.к. Шундай экан нима учун ўз бизнесига эга бўлиш инсонга осон туюлади?

Ахир тадбиркорда битта ўрнига камида ўнта хўжайин бўлади: харидорлар, мижозлар, давлат идоралари, етказиб берувчилар, бино эгалари ва бошқалар. Сиз бу одамлар ва тузилмалар билан ўзаро алоқада бўлишингиз, уларнинг мақсадлари ва эҳтиёжларини тушунишингиз ва ўз мажбуриятларингизни бажаришингиз керак бўлади. Шундай қилиб, ўз бизнесингизни юритиш, кимдир учун ишлашдан кўра осон эмас, чунки ундаги қийинчиликлар ёлланган ишдагига қараганда бошқача тартибда бўлади.

 




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Ўзини ўзи банд қиладиган шахсларга яратилган имкониятлардан фойдаланинг

Ўзини ўзи банд қиладиган шахсларга яратилган имкониятлардан фойдаланинг

Oilakredit.uz платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тасдиқланди

Oilakredit.uz платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тасдиқланди

Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар

Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X