Фарзандингизни мактабга тайёрлаш бўйича 7 тавсия

Охирги янгиланиш:  18.Авг.2021 11:33 AM
1645
Фарзандингизни мактабга тайёрлаш бўйича 7 тавсия
1

Болалар ёзнинг сўнгги ойларидан баҳра олаётган бир пайтда, ота-оналар фарзандларини мактабга қандай тайёрлаш тўғрисида бош қотиришни бошлашган. Албатта, ҳечнимани унутмаслик ва энг яхши ўқув қуролларини харид қилиш учун тайёргарликни олдиндан бошлаш зарур.

Мактаб учун харидлар – ҳар бир оила учун яхшигина харажат. Ўқув йили учун дарс қуроллари, кийим, ойоқ кийими, сумка харид қилиш лозим. Ҳар бир
ота-она ўз фарзандлари учун сифатли, яхши маҳсулотларни ҳамёнбоп нархларда сотиб олишни хоҳлайди. Ушбу мақолада биз сизга пулларингизни тўғри тежаб қолиш учун сизга бир нечта лайфхакларни тавсия этамиз.

1 лайфхак. Ўтган йилдан қолган нарсаларни текшириб кўринг. Агар сизнинг фарзандингиз 1-синфга йўл олмаётган бўлса, бу лайфхак сиз учун долзарб. Одатда, мактаб ўқувчиларининг барчасида йил сўнгида ўқув қуроллари: дафтарлар, ручка-қаламлар, расм чизиш учун албом, краска, чизғич, пластилин ва ҳ.к. ортиб қолади. Уларни кўриб чиқиб, яна қўшимча нима сотиб олиш тўғрисида қарор қилишни маслаҳат берамиз. Агар сизнинг фарзандингиз биринчи синф ўқувчиси бўлса, мактабдан нималар олиш бўйича рўйхат олишни таклиф этамиз – шунда, ҳечнима ёдингиздан кўтарилиб қолмайди.

2 лайфхак. Зарур харидлар рўйхатини тузиб олинг. Албатта, дўкон айланиб кўзингизга яхши кўринган хамма нарсани саватчага солиш ёқимли. Бироқ, сиз анчагина кераксиз буюмларни сотиб олишингиз ва кейинчалик ҳатто улардан фойдаланмаслигингиз мумкин. Шу сабабли, импулсив харидлар амалга оширмаслик лозим – улар ҳамёнингизга катта зарар олиб келиши мумкин. Айниқса, болаларни мактабга тайёрлаш тўғрисида гап борганда.

3 лайфхак. Катта савдо марказилари ёки ярмаркаларда катта харидлар қилиш. Мактаб вақти бошланишидан олдин супермаркетлар ўқув қуроллари учун акцияларни эълон қилади. Шунингдек, йирик савдо марказлари ва бозорлар яқинидаги жойларда мактаб ўқувчилари учун ярмаркалар ташкил этилади. Мактаб ўқувчисига иккита кийим, спорт формаси ва поябзал керак бўлади. Бу харажатларнинг энг катта қисми, шунинг учун бу харидларни иложи борича эртароқ амалга ошириш зарур. Агар нархи, модели ва сифати сизни қониқтирса, сиз бирданига иккита мактаб формаси сотиб олган яхши – улардан биттасининг ўлчами сал каттароқ бўгани мақсадга мувофиқ.
Пайпоқ, футболка, рўмолча, озиқ-овқат контейнерлари, қалам қутилари, қизлар учун соч тўғноғичлари ва бошқа кичик нарсалар эса тез йўқолади ёки эскиради – уларни ҳар мавсумда харид қилишга тўғри келади.

4 лайфхак. Сифатли сумка харид қилиш. Мактаб сумкасига дарсликлар, алиштириш керак бўлган оёқ кийими, мактаб формаси ва овқат учун кичик контейнер сиғиши лозим. Бундан ташқари у мактабдаги “жанглар”, чанғида учиш ва югуришга дош бериши зарур. Сумканинг қаттиқ ортопедик орқали ва кўкракка маҳкамланадиган кенг елкали моделни танлаш мақсадга мувофиқ. Оғирлиги 1 кг дан ошмаслиги зарур. Энг қулайини топиш учун бир нечта сумкаларни тақиб кўриш муҳим. Матонинг сувга чидамлилигини текширишни ҳам унутманг.

5 лайфхак. Ҳамма нарсани бир пайтда сотиб олманг. Ўқув қуроллари ва форма сотиб олишнинг энг яхши вақти - ёзнинг боши ва кузнинг охири, одамларда мактаб учун харидлар қилиш ваҳимаси ҳали бошланмаган, ёки ўтиб кетган ҳамда нархлар барқарорлашган вақтда. Агар мактабга олдиндан тайёргарлик кўришнинг иложи бўлмаса, "қайноқ мавсумда" фақат энг зарур нарсаларни сотиб олиш керак. Бошқа маҳсулотларни йил давомида бирин кетин харид қилиш мумкин.

6 лайфхак. Соддароқ – яхшироқ. Ручка ва қаламлар, бўёқларнинг катта тўпламлари – аслида бемаъни харид. Масалан, рангли қаламлар, пластилин ва бўёқларнинг 36 хил рангдаги тўпламларидан ўқувчи фойдаланмайди ҳам улар тез йўқолиб ҳам қолади. 12 талик тўпламлар – энг оптимал ҳисобланади.

7 лайфхак. Тамадди учун контейнерлар сотиб олинг. Бугунги кунда соғлиқни сақлаш энг муҳим масалага айланаётганда, фарзандингизнинг хавфсизлиги учун шароит яратиш энг асосийси. Ўқувчининг овқатланиши мувозанатли ва хилма -хил бўлиши керак. Боланинг организми айниқса витамин ва минералларга муҳтож бўлади. Бу нафақат боланинг ошқозонини зарарли овқатлардан ҳимоя қилади, балки турли тамаддихоналарда ва ошхоналарда бегоналар билан мулоқот қилмаслигига ёрдам беради.

Ёдингизда бўлсин, молиявий режалаштиришга рационал ёндашув оилангиз молиявий фаровонлигининг асосидир!




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Оилавий бюджет

Оилавий бюджет

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X