Банк истеъмолчига кредит шартномаси тузилгунга қадар қандай ахборотларни тақдим этиши керак?

Охирги янгиланиш:  03.Авг.2020 2:23 PM
2014
Банк истеъмолчига кредит шартномаси тузилгунга қадар қандай ахборотларни тақдим этиши керак?
6
Банк истеъмолчига кредит шартномаси тузилгунга қадар қандай ахборотларни тақдим этиши керак?
02
  • кредитнинг энг кўп миқдори ва валютаси, шу жумладан чет эл валютаси билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлари (чет эл валютаси бўйича курслар ўзгариши натижасида юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик) ҳақида огоҳлантиради;
  • кредитдан фойдаланиш муддати;
  • фоиз ставкасининг йиллик номинал қиймати, шунингдек истеъмолчи мурожаат қилган санадаги кредитнинг тўлиқ қиймати (шартнома тузиш пайтида унинг мутлақ қийматини, яъни кредит ёки қарзнинг асосий қиймати, фоизлари, комиссион ва бошқа тўловлар, шу жумладан амалдаги тарифлар бўйича учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловларни, агар бундай тўловлар қарздорнинг мажбурияти бўйича шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса, уларни алоҳида кўрсатган ҳолда маълумот тақдим этади);
  • 04
  • воситачилик ҳақлари, тарифлар ва кредит олиш ҳамда унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларнинг батафсил рўйхати ва миқдорлари;
  • кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда истеъмолчининг жавобгарлиги ва таваккалчиликлари;
  • гаровга қўювчи, кафил (кафолат берувчи) ва кредит шартномасининг тарафи ҳисобланган бошқа шахснинг жавобгарлиги;
  • банк ва истеъмолчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан муддати ўтказиб юборилган қарздорликни ундириш жараёнида истеъмолчининг ҳуқуқлари, шунингдек банк хизматларини кўрсатиш шартномасида кўзда тутилган тарафларнинг жавобгарлиги ҳақидаги маълумотлар;5
  • истеъмолчи томонидан кредит олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш, кредитни тақдим этиш ва ундан фойдаланиш муддатлари;
  • кредит олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати;
  • кредит таъминотига қабул қилинадиган гаров турлари (агар гаров талаб қилинса).

Банк истеъмолчини қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда ўз молиявий аҳволини таҳлил қилиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантириши лозим:

03
  • истеъмолчининг қарз юки жорий молиявий аҳволига мос келиши;
  • банк хизматини кўрсатиш шартномасида кўрсатилган мажбуриятларини бажариши учун тахминан қайси муддатларда ва қанча миқдорда пул маблағлари келиб тушиши кутилаётганлиги (масалан, жисмоний шахслар учун — иш ҳақи тўланиши, бошқа даромадлар олиши даврийлиги);
  • кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаслигига олиб келиши мумкин бўлган енгиб бўлмас куч таъсиридаги вазиятлар ва бошқа ҳолатлар юз бериши эҳтимоли (шу жумладан жисмоний шахслар учун — ишини йўқотиш, ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларни кечикиб олиши, ишга жойлашиши, соғлиғининг ёмонлашганлиги натижасида даромадларининг тушиб кетиши).
Банк истеъмолчи кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаслиги билан боғлиқ таваккалчиликлар тўғрисида, шу жумладан истеъмолчига нисбатан мажбуриятларни бузганлиги учун қўлланиладиган неустойка (жарима, пеня) ва уларнинг натижасида истеъмолчининг харажатлари суммаси ошиши эҳтимоли тўғрисида ахборот беради.

Банк сўровига жавобан истеъмолчи томонидан тақдим этилган маълумотлар — тузилаётган кредит шартномасининг шартларига таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида истеъмолчи огоҳлантирилиши зарур.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Банк сирига нигоҳ ташлаймиз

Банк сирига нигоҳ ташлаймиз

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X