Ташқи қарз

Охирги янгиланиш:  09.Окт.2020 7:22 PM
2064
Ташқи қарз
6

Мамлакатнинг умумий ташқи қарзи – маҳаллий иқтисодиётнинг хорижликлар (хорижий давлатлар, халқаро молиявий институтлар ва бошқалар) олдидаги амалдаги, (яъни ҳали тўловлари амалга оширилмаган) келажакда маълум бир муддатда қайтарилиши талаб қилинадиган мажбуриятларини ўзида акс эттиради.

Ташқи қарз, давлат ташқи қарзи ҳамда хусусий сектор ташқи қарзига бўлинади. Давлат ташқи қарзи, ҳукумат томонидан жалб қилинган ёки унинг кафолати остида олинган ташқи қарзларни ўз ичига олса, хусусий сектор ташқи қарзи, ўз навбатида, давлат мажбурият олмаган қарзлардан иборат.

Қарз берувчи томонидан тақдим қилинган молиявий маблағ қарзнинг асосий миқдори деб аталиб, унга маълум фоизда устама ҳисоблаб борилади. Қарзнинг асосий миқдоридан фойдаланиш эвазига қарз шартномасига амал қилиш даврида қарз олувчи томонидан қарз берувчига ҳисобланган устама кўринишида фоиз тўловлари ҳамда қарзни қайтариш жадвалига мувофиқ асосий миқдор тўловларини амалга оширади. Бунда таҳлилий мақсадларда ташқи қарзлар муддатлари бўйича қисқа (сўндирилиш муддати 1 йилгача бўлган) ҳамда узоқ муддатли қарзларга (сўндирилиш муддати 1 йилдан узоқ бўлган) таснифланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг умумий ташқи қарзи бўйича жадваллар ва таҳлилий маълумотлар ҳар чоракда Марказий банк томонидан фойдаланувчиларга тақдим қилинади. Бунда Ўзбекистон Республикасининг давлат ташқи қарзи бўйича жамланган маълумотлар Молия вазирлиги томонидан, хусусий сектор ташқи қарзлари бўйича маълумотлар эса Марказий банк томонидан шакллантирилади.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Жорий халқаро операциялар ҳақида нималарни биласиз?

Жорий халқаро операциялар ҳақида нималарни биласиз?

Тўлов баланси ҳақида нималарни биласиз?

Тўлов баланси ҳақида нималарни биласиз?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X