Инфляция ҳақида бошланғич тушунча

Охирги янгиланиш:  03.Авг.2020 11:04 PM
15515
Инфляция ҳақида бошланғич тушунча
31

Инфляция - лотинча “inflatio” сўзидан олинган бўлиб, “шишиш”, “бўртиш”, “кўтарилиш” деган маъноларни англатиб, мамлакатдаги товар ва хизматлар баҳоси умумий даражасининг ошиши (ўсиши) тушунилади. Нархларнинг умумий даражаси кўтарилиши натижасида мамлакат пул бирлиги (миллий валюта) харид қобилиятининг пасайиши рўй беради. Бу эса ўз навбатида, давлат пул бирлигининг қадрсизланишига олиб келади.

Хўш пулнинг қадрсизланиши деганда нима тушунилади?

11Пулнинг қадрсизланиши деганда, бир хил миқдордаги пулга вақти келиб камроқ бўлган товар ва хизматларни сотиб олиш, яъни сотиб олиниши мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдорининг вақти келиб камайиши тушунилади.

Мисол учун, йилнинг бошида 100 минг сўмга сотиб олиш мумкин бўлган кундалик истеъмолдаги товар ва хизматларнинг миқдори йилнинг охирига келиб камаяди. Бу эса 100 минг сўмга йилнинг охирида йилнинг бошидагига нисбатан худди ўша товар ва хизматларни камроқ миқдорда сотиб олиш демакдир.

Эътибор беринг! Инфляциянинг асосий кўрсаткичи бўлиб истеъмол нархлари индексининг маълум бир даврдаги ўзгариши ҳисобланади.

Истеъмол нархлари индекси – уй-хўжаликлари талабидан келиб чиқиб, маълум бир товар ва хизматлар умумий нархларининг ўртача ўзгариш даражасини акс эттиради. Ушбу умумий кўрсаткич истеъмол саватидаги ҳар бир товар ва хизмат учун нархларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда ҳисобланади.

Мамлакат ичидаги товар ва хизматлар баҳосининг ўсиб боришига кўра инфляция турли даражаларда бўлади:
Судралувчи (мўътадил) инфляция Шиддатли (галлопинг) инфляция Гиперинфляция
Узоқ вақт давомида барқарор ва паст даражада бўлган инфляция (замонавий иқтисодиёт учун йилига 1-4% нормал ҳисобланади) Инфляцияни йиллик даражаси 10% дан ошиб, ҳар ойда ўсиб боради Мамлакатда ўртача нарх-навонинг ҳаддан ташқари ошгандаги ҳолати бўлиб, ойига 50%, йилига эса 50 баравардан ҳам кўпроқ ошиши мумкин
Эътибор беринг! Узоқ вақт мобайнида товар ва хизматлар нархлари барқарор бўлган, ривожланган мамлакатларда инфляциянинг ўрта муддатли кўрсаткичи 2 фоиз атрофида, ушбу кўрсаткич ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти шаклланаётган давлатлар учун эса нисбатан юқорироқ, тахминан 2-6 фоиз атрофида бўлиши мақбул деб топилган.

Бугунги кунда ҳар қандай даражадаги инфляция салбий жиҳатга эга деган фикр оммада мавжуд бўлиб, аслини олганда инфляциянинг ҳар қандай даражаси ҳам иқтисодиёт учун зарарли эмас. Иқтисодий ўсиш учун кам фоизли барқарор инфляция бу табиий жараён.

Паст даражадаги инфляция иқтисодиётда қўшимча талаб яратиши орқали иқтисодий ўсишга туртки беради. Инфляциянинг умуман йўқ бўлиши эса иқтисодиётнинг ўсиш суръатини пасайтириб юбориши мумкин. Шиддатли инфляция келгусида юқори инфляцияга олиб келиб, иқтисодиётни издан чиқариши мумкин. Шу нуқтаи назардан паст даражадаги барқарор инфляция ижобий ҳисобланади.

Инфляцияни келиб чиқишига кўра икки тоифага ажратиш мумкин:
Талаб инфляцияси Таклиф инфляцияси
Инфляциянинг бу тури талабнинг кескин ошиши натижасида иқтисодиётда пул таклифининг ошишига ёки харидорлар томонидан инфляцион кутилмаларни шаклланишига олиб келади. Соддароқ қилиб айтганда, ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини тўла қондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада товар ва хизматлар нархлари ўсади. Инфляциянинг бу тури ишлаб чиқариш харажатларининг кескин ошиши натижасида содир бўлади. Яъни, ҳар хил жараёнлар ва таркибий ўзгаришлар (солиқлар ўзгариши, энергия ресурслари нархлари ошиши, давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар оширилиши ва бошқалар) туфайли меҳнат унумдорлигининг пасайиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ошади. Натижада ишлаб чиқариладиган товар ва хизматларнинг нархлари ошади.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Инфляция ҳақида бошланғич тушунча

Инфляция ҳақида бошланғич тушунча

Марказий банк асосий ставкаси бу нима?

Марказий банк асосий ставкаси бу нима?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X