Кўп бериладиган саволлар

RSS
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
724

Қарз олувчи банкка қуйидаги таъминот турларининг бирини ёки бир нечтасини тақдим этиши мумкин:

• мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;
• банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;
• учинчи шахснинг кафиллиги;
• суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслик хатарини суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси.

Кредит ҳисобига сотиб олинган мулк, унинг қийматининг 80 фоизи миқдорида мазкур кредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
578

Кредитнинг тўлиқ қиймати (КТҚ) - истеъмол кредити ёки қарз олиш билан боғлиқ тўловларининг ҳаққоний, йиллик ва самарали ҳисоблашдаги фоиз ставкаси ҳамда тўлиқ қиймати.

Бугунги кунга келиб барча банклар қарз олувчилар билан тузилган истеъмол кредити шартномаларида кредитнинг тўлиқ қиймати миқдорини кўрсатади.

Кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишда қарз олувчининг қуйидаги тўловлари ҳисобга олинади:

• асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар;
• банк фойдасига амалга ошириладиган тўловлар — агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса ва/ёки кредит ёки қарз берилиши бундай тўловларни амалга оширилиши билан боғлиқ бўлса;
• учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса, шу жумладан қуйидаги тўловлар:
- суғурта ташкилоти фойдасига амалга оширилган тўловлар, агар суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси юзага келган тақдирда наф олувчи бўлиб банк ҳисобланса;
- қарз олувчининг мажбуриятлари таъминотига қабул қилинган ва гаровга қўювчининг ихтиёрида қоладиган гаров предметини гаров шартномаси бўйича суғурта қилишда қарз олувчи томонидан суғурта ташкилотининг фойдасига амалга оширилган тўловлар;
- қарз олувчи томонидан кафолат (кафиллик) олиш учун кафолат берувчига (кафилга), шунингдек гаровга топширилаётган мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга тўланган тўловлар;
- мижозларни жалб қилиш, улар томонидан кредит ёки қарз олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш, ушбу ҳужжатларни банкка топшириш, кредит ёки қарзларни қоплаш ҳисобига банк мижозларидан тўловлар ва пул ўтказмаларини қабул қилиш бўйича банкка хизмат кўрсатадиган ташкилотлар (воситачилар) ҳисобига амалга оширилган тўловлар.

Банклар қуйидаги ҳолларда КТҚни ҳисоблаб чиқишлари шарт:

• шартнома тузилганда;
• кредит ёки қарз олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит ёки қарз олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида.

Ҳозирги кунда Жаҳон банки экспертлари томонидан Марказий банкка барча кредит ташкилотларида кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш ягона стандартини киритиш бўйича тавсиялар берилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги кунда Марказий банк мутахассислари барча кредит ташкилотларида кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш учун ягона стандартни киритиш устида иш олиб бормоқда. Ушбу стандарт жорий йилнинг иккинчи ярмида амалиётга татбиқ этилиши кўзда тутилган.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
141

Қарз олувчи кредит бўйича асосий қарзни қисман қайтарганда, гаров шартномасида белгиланган муддатдан олдин кредит таъминотини кредит асосий қарзидан камайтирилган суммага мос равишда тақиқдан ечиш мумкин.

Бунда гаров таъминоти суммасини камайтириш ҳуқуқи, гаров таъминотини камайтириш тартиби ва усуллари кредит бўйича тузилган гаров шартномасида кўрсатилиши шарт.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
218
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитлар:

жисмоний шахсларга:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда (бугунги кунда 36,75 млн.сўм)


юридик шахсларга:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача миқдорда (бугунги кунда 245,0 млн.сўм)


Кредит фоизи: 14 фоиз


Муддати: 3 йил


Имтиёзли давр: 6 ой


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2018 йилдаги ПҚ-3777-сонли қарори

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 09.06.2018 йилдаги 3022-сонли қарори


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
81

Имтиёзли давр – бу сиз кредит бўйича фақат фоиз тўловларини амалга оширишингиз мумкин бўлган вақт. Бу вақтда сизга кредитнинг асосий суммасини сўндириш мажбурияти юклатилмайди.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
97

Кредитни қайта молиялаштириш – бу бир кредитни бошқа кредит шартномаси (одатда янада қулайроқ шартлар асосида) тузиш ёрдамида сўндириш. Оддий тил билан айтганда, бу кредитни сўндириш учун кредит олишни англатади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
22

«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитлар Микрокредитбанк, Агробанк, Халқ банки томонидан жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда (бугунги кунда 36,75 млн.сўм) 3 йилгача йиллик 14 фоиз билан ажратилади. Ушбу йўналишдаги барча аризалар oilakredit.uz платформаси орқали қабул қилинади ва лойиҳалар сектор раҳбари, тегишли ҳокимлик ҳамда тижорат банки томонидан ўрганилади.


Ўрганиш жараёнида мутасадди ташкилотлар қуйидагиларни инобатга олади:

  • аризачининг тадбиркорлик билан шуғулланиш учун шароит ва имконияти мавжудлиги
  • аризачининг етарли билим ва тажрибага эга эканлиги
  • кредит тарихи ва скоринги
  • лойиҳани амалга оширишда айни вақтдаги мавжуд талаб ва эҳтиёж
  • таъминотчилар таҳлили ва рақобатбардошлиги.

Тижорат банки аризачининг мурожаатини қисман қаноатлантирса ёки рад этса, унга ёзма шаклда асослантирилган ҳолда жавоб қайтариши лозим. Агар мурожаат бўйича ижобий қарор қабул қилинганда у билан кредит шартномаси имзоланади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
61

Гаровда турган мол-мулкни гаровга қўювчи (қарздор) томонидан бошқа кредитни таъминлаш учун бериш навбатдаги гаров ҳисобланади.

Қуйидаги ҳолатлар бажарилганда навбатдаги гаровга йўл қўйилади:

  • олдинги гаров шартномаларида навбатдаги гаров тақиқланмаган бўлса;
  • гаров тўғрисидаги тегишли маълумотлар гаров реестрига олдинги ва навбатдаги гаровга олувчилар томонидан киритилган бўлса.

Бунда, гаровга қўйилган мулкнинг қиймати иккита кредитни ҳам сўндиришга етарли бўлиши ҳамда навбатдаги гаровга олувчининг розилиги керак бўлади.

Агар қарздор ўз мажбуриятларини бажармаса, навбатдаги гаровга олувчининг талаби олдинги гаровга олувчиларнинг талабларидан кейин, қонунда белгиланган тартибда ушбу мол-мулкнинг қийматидан қаноатлантирилади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
38

Кредит муддати, кредитни сўндириш усули ва бошқа шартлар қарз олувчи ва банк ўртасида тузилган кредит шартномасида белгиланади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
37

Кредитни сўндириш бўйича ойлик тўловларни амалга оширишнинг икки усули мавжуд:


1. аннуитет – умумий қарз суммасининг (кредитнинг асосий суммаси, фоиз тўловлари ва кредит бўйича бошқа тўловлар) тенг қисмларга ажратилиши ва кредит муддати давомида бир текис тўлаб борилиши;


2. дифференциал тўлов – бунда ойлик тўловлар миқдори камайиб боради, чунки фоизлар кредит бўйича асосий сумма қолдиғига нисбатан ҳисобланади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
16

Тижорат банклари кредит шартномасининг шартларига қарз олувчининг ҳуқуқларини чекланишига ва/ёки мажбуриятларини оширилишига олиб келувчи ўзгартиришларни, масалан кредит фоиз ставкасини ошириш бўйича ўзгартиришни бир томонлама киритилишига йўл қўймаслиги лозим.

Аммо Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратиладиган кредитлар бундан мустасно. Асосий ставкага асосан улар бўйича фоиз ставкаси ўзгариши мумкин ва бу албатта кредит шартномасида акс эттирилган бўлади.

Кредит шартномасини доим эътибор билан ўқинг.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
16

Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги Вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан таълим кредити кундузги таълимда шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ажратилади.

Кредитлар олий таълим муассасасидаги ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда бакалавр талабаси учун 10 йилгача, магитсратура талабаси учун 5 йилгача муддатга бозор фоиз ставкасидан келиб чиққан ҳолда берилади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
17

Тижорат банклари томонидан улушдор-жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлари, хонадон давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг қайта молиялаштирилади.

Янги тартиб доирасида ипотека кредитлари Молия вазирлиги томонидан берилган ресурслар ҳисобидан қуйидаги миқдорларда қайта молиялаштирилади:

  • Тошкент шаҳрида 339 150 000 сўмгача;
  • бошқа шаҳарларда 309 400 000 сўмгача;
  • қишлоқларда 238 000 000 сўмгача.
  • Кредит фоизи: бозор ставкаси бўйича (йиллик 17-19 фоиз)
  • Муддати: 20 йилгача


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
16

Қарз олувчи кредитни қисман сўндирганида ёки маълум бир бошқа сабабларга кўра, кредит таъминоти кредитнинг жорий қолдиғини қоплай оладиган бошқа гаров турига алмаштирилиши мумкин. Бунда, банк янги таъминот тури ҳолатини ўрганган ҳолда уни гаровга олишга рози бўлиши лозим.

Агарда гаров таъминотига қўйилган бирор мулкингизни сотиш мақсадида ёки бошқа сабабга кўра гаровдан чиқармоқчи бўлсангиз, қарз берувчининг (тижорат банкининг) розилиги билан, ушбу таъминот суммасига тенг келувчи бошқа гаров таъминотига алмаштиришингиз мумкин бўлади.

Масалан, 100 млн. сўм миқдоридаги кредит учун 125 млн. сўмлик кўчмас мулкни (дўкон) гаровга олинган бўлса, кредит асосий қарзининг 40 млн.сўм қисми сўндирилган тақдирда, кредит қолдиғига мос равишда кўчмас мулк гаровини 75 млн.сўмлик автотранспорт воситасига алмаштириш мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
18

Қарз олувчи кредит бўйича асосий қарзни қисман қайтарганда, гаров шартномасида белгиланган муддатдан олдин кредит таъминотини кредит асосий қарзидан камайтирилган суммага мос равишда тақиқдан ечиш мумкин.

Бунда гаров таъминоти суммасини камайтириш ҳуқуқи, гаров таъминотини камайтириш тартиби ва усуллари кредит бўйича тузилган гаров шартномасида кўрсатилиши шарт.

Масалан, 200 млн. сўм миқдоридаги кредит учун COBALT автомашинаси
100 млн.сўмга ва Chevrolet Tracker автомашинаси 150 млн.сўмга гаровга олинган бўлиб, кредит асосий қарзининг 100 млн.сўм қисми сўндирилганда COBALT автомашинаси тақиқдан ечилиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
15

Экспортёр-корхоналарга Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан йиллик 4 фоиз ставка билан тижорат банклари томонидан имтиёзли револьвер кредитлар ажратилади.

Револьвер кредит – очиқ кредит линияси бўлиб, белгиланган даврларда сўндирилган кредит суммасидан қайта фойдаланиш имкониятини берувчи кредит тури.

Кредит мақсади: кечиктириб тўлаш шарти билан маҳсулотини экспорт қилган экспортёр-корхоналарга айланма маблағларини тўлдириш учун

Кредит муддати: экспорт маҳсулоти тўловлари кечиктирилган муддатга

Кредит суммаси: экспорт маҳсулотлари қиймати миқдорида (аммо, 3 млн.АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда)


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
38

Кредит тарихи – бу қарз олувчининг банк ва бошқа кредит ташкилотлари билан тузган шартномаларига асосан ўз мажбуриятларини қандай бажарганлиги тўғрисидаги маълумот ва у кредит бюросида сақланади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
31

Кредитни сўнидириш мобайнида қарз олувчи қуйидаги тўловларни амалга оширади:


- кредитнинг бошланғич суммаси бўйича тўловлар;
- маблағлардан фойдаланганлик бўйича фоиз тўловлари;
- бошқа харажатлар.


Кредит бўйича фоизлар умумий тамойиллар асосида ҳисобланади – яъни, маълум муддатга (одатда 1 йилга) кредитнинг асосий суммасидан улуш (%) сифатида. Кредит муддати бир календарь йилидан кўп ёки кам бўлиши мумкин, аммо бу фоизлар ҳисобланиш моҳиятини ўзгартирмайди, кредит муддатидан келиб чиқиб фоизлар қайта ҳисобланиб борилади.


Кредит бўйича бошқа тўловлар банк комиссияси, гаровни баҳолаш, суғурталаш ва расмийлаштириш ҳамда ойлик тўловларни кечиктириб тўлаш бўйича жарима ва пенялар бўйича харажатларни ўз ичига олиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
30

Банк жисмоний ва юридик шахслардан омонатга пул қабул қилади ҳамда ушбу маблағларни аҳолига кредит сифатида тақдим этади. Барча ишлаб чиқариш жараёни каби, ушбу жараёнда ҳам “хомашё” ва “якуний тайёр маҳсулот” ўртасида фарқ мавжуд. Ушбу фарқ банкнинг опреацион харажатлари (ходимларнинг иш ҳақи, ижара, бино учун харажатлар, сафар ва амортизация ажратмалари, суғурта, солиқ ва ҳ.к.), шунингдек, риск бўйича харажатлардан ташкил топади (тўланмаган кредитлар бўйича мажбурият банк зиммасига тушади ва шу сабабдан банк етарли даражада резерв миқдорини яратиши зарур). Фоиз ставкаларига, ўз навбатида, пул манбаларига иқтисодиётда талаб ва таклиф даражаси, рақобат ва бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
34

Сиз кредит бўйича тўловларни қуйидагича амалга оширишингиз мумкин:


- банк кассаларида;
- банк мобил иловалари ёрдамида;
- банк расмий сайтида шахсий саҳифа орқали;
- тўлов тизимлари орқали (масалан, Click, Payme, Paynet.uz ва ҳ.к.)


Бундан ташқари, сиз фаолият юритаётган ташкилот ҳар ой иш ҳақингизнинг бир қисмини банк ҳисоб рақамингизга ўтказиб бориши мумкин. Ушбу банк ҳисоб рақамидан эса кредит учун тўловлар ечиб олинади. Бунинг учун банкда ҳисоб рақамидан кредит тўловларини ечиб олиш тўғрисида топшириқ расмийлаштириш керак бўлади.


Шу билан бирга, агар сиз овердрафт олсангиз, ҳисобингизга маблағ келиб тушиши билан банк автоматик равишда қарз суммасини ечиб олади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
34

Банк мобил иловасида

“Кредит” бўлимига ўтинг ва сизга керакли бўлган кредит турини танланг. Фоиз ставкаси экраннинг юқори қисмида кўринади.


Банкда

Банк офисларидан бирига ташриф буюринг ҳамда масъул оператор/ходимдан консультация олинг.


Банк расмий сайти ёки call-марказида

Банк call-марказига қўнғироқ қилинг ёки банкнинг расмий сайтига киринг. Банкларнинг ишонч телефон рақамлари ва расмий сайтлари рўйхати бу ерда.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
32

Йўқ, чунки ипотека кредитини олиш учун бошланғич тўловни амалга ошириш қонун билан белгиланган.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 18 Май 2021 14:19
32

Истеъмол кредитларининг нақд кўринишда берилиши ёки банк картасига ўтказиб берилиши қонун билан таъқиқланган.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X