Кўп бериладиган саволлар

Охирги янгиланиш: 15 Сен 2020 17:54
103

Қарз олувчи банкка қуйидаги таъминот турларининг бирини ёки бир нечтасини тақдим этиши мумкин:

• мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;
• банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;
• учинчи шахснинг кафиллиги;
• суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслик хатарини суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси.

Кредит ҳисобига сотиб олинган мулк, унинг қийматининг 80 фоизи миқдорида мазкур кредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Сен 2020 17:54
90

Кредитнинг тўлиқ қиймати (КТҚ) - истеъмол кредити ёки қарз олиш билан боғлиқ тўловларининг ҳаққоний, йиллик ва самарали ҳисоблашдаги фоиз ставкаси ҳамда тўлиқ қиймати.

Бугунги кунга келиб барча банклар қарз олувчилар билан тузилган истеъмол кредити шартномаларида кредитнинг тўлиқ қиймати миқдорини кўрсатади.

Кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишда қарз олувчининг қуйидаги тўловлари ҳисобга олинади:

• асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар;
• банк фойдасига амалга ошириладиган тўловлар — агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса ва/ёки кредит ёки қарз берилиши бундай тўловларни амалга оширилиши билан боғлиқ бўлса;
• учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса, шу жумладан қуйидаги тўловлар:
- суғурта ташкилоти фойдасига амалга оширилган тўловлар, агар суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси юзага келган тақдирда наф олувчи бўлиб банк ҳисобланса;
- қарз олувчининг мажбуриятлари таъминотига қабул қилинган ва гаровга қўювчининг ихтиёрида қоладиган гаров предметини гаров шартномаси бўйича суғурта қилишда қарз олувчи томонидан суғурта ташкилотининг фойдасига амалга оширилган тўловлар;
- қарз олувчи томонидан кафолат (кафиллик) олиш учун кафолат берувчига (кафилга), шунингдек гаровга топширилаётган мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга тўланган тўловлар;
- мижозларни жалб қилиш, улар томонидан кредит ёки қарз олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш, ушбу ҳужжатларни банкка топшириш, кредит ёки қарзларни қоплаш ҳисобига банк мижозларидан тўловлар ва пул ўтказмаларини қабул қилиш бўйича банкка хизмат кўрсатадиган ташкилотлар (воситачилар) ҳисобига амалга оширилган тўловлар.

Банклар қуйидаги ҳолларда КТҚни ҳисоблаб чиқишлари шарт:

• шартнома тузилганда;
• кредит ёки қарз олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит ёки қарз олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида.

Ҳозирги кунда Жаҳон банки экспертлари томонидан Марказий банкка барча кредит ташкилотларида кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш ягона стандартини киритиш бўйича тавсиялар берилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги кунда Марказий банк мутахассислари барча кредит ташкилотларида кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш учун ягона стандартни киритиш устида иш олиб бормоқда. Ушбу стандарт жорий йилнинг иккинчи ярмида амалиётга татбиқ этилиши кўзда тутилган.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X