Кўп бериладиган саволлар

RSS
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
3594

Қонунга кўра, банклар комиссия тўловларини белгилашда мустақилдирлар. Шуни таъкидлаш керакки, пул маблағларини нақдлаштиришдан тушган тушумларнинг маълум қисми банкоматларни сотиб олиш ва сақлаш, шунингдек, жой ижараси билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади. Шу билан бирга, хизмат кўрсатувчи банкда банк картасидаги пул маблағларини комиссия тўловларисиз нақдлаштириш имконияти мавжуд.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
2976

Омонат маблағларини қариндошларингизга васият қилиб қолдиришингиз мумкин. Бунинг учун васиятингизни нотариус орқали тасдиқлашингиз керак.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
5386

Қарз олувчи банкка қуйидаги таъминот турларининг бирини ёки бир нечтасини тақдим этиши мумкин:

• мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;
• банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;
• учинчи шахснинг кафиллиги;
• суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслик хатарини суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси.

Кредит ҳисобига сотиб олинган мулк, унинг қийматининг 80 фоизи миқдорида мазкур кредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
3890

Имтиёзли давр – бу сиз кредит бўйича фақат фоиз тўловларини амалга оширишингиз мумкин бўлган вақт. Бу вақтда сизга кредитнинг асосий суммасини сўндириш мажбурияти юклатилмайди.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
2323

Омонат бўйича фоиз кўринишидаги даромад омонатнинг тури ва шартларига қараб тўланади. Агар омонат шартномаси шартларида омонат бўйича фоизларни олдиндан олиш имконияти назарда тутилган бўлса, омонат фоизларини олдиндан олиш мумкин, акс ҳолда фоизлар шартнома бўйича белгиланган тартибда тўланади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
3262

Чет эл валютасида банк картасини очиш учун тижорат банкка ташриф буюрган ҳолда шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этиш ҳамда карта чиқариш учун тўловни амалга ошириш керак. Банк картаси одатда 1-3 иш куни ичида тайёр бўлади. Баъзи банкларда банк картасини очиш бўйича аризани онлайн тарзда тақдим этиш каби қулайликлари мавжуд.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
3082

CVV-код банк картасининг орқа томонида кўрсатилган уч хонали рақам (код)дир. Қоидага кўра, картанинг орқа томонида кўрсатилган 7 та рақамнинг оҳирги 3 та рақамидир. Шуни таъкидлаш керакки, хавфсизликни таъминлаш мақсадида CVV-кодни учинчи шахсларга маълум қилмаслик тавсия этилади, чунки бу маълумотлар сизнинг картангизни интернет орқали бошқариш имконини беради.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
2582

Банк-эмитентга қўнғироқ қилиб, банк картасининг йўқолганлиги ҳақида хабар берилиши зарур, бунда банк картаси блокировка қилинади. Шундан сўнг, йўқотилган банк картасини қайта тиклаш учун банкка ариза топширилади. Шуни таъкидлаш жоизки, айрим банклар банк картасини блокировка қилиш ёки блокировкадан чиқариш амалиётларини банкнинг мобиль иловаси орқали амалга ошириш имкониятини тақдим этади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
2628

Оилавий карталарнинг қуйидаги афзалликлари мавжуд:
1. бир банк ҳисобварағига боғланган оилавий карталар ўртасидаги пул ўтказмалари учун воситачилик ҳақлари ундирилмайди;
2. оилавий карта эгаси смс-хабарномани фаоллаштириш орқали унга уланган оилавий карталар орқали амалга оширилган барча операциялардан хабардор бўлиши мумкин;
3. картанинг бу тури мижозларга битта ҳисобварақни бошқариш ҳамда ҳар бир уланган оилавий карта учун чеклов белгилаш имкониятини беради.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
1561

Кредит тўлов графиги кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади. Кредит муддатидан олдин сўндирилганда банк қарздорга тўлов графигини қайта ҳисоблаб, ўз базасида янгилаб қўйиши ва қарздорга тақдим этиши зарур.

Қарздорнинг кредитни муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқи ва унинг тартиблари кредит шартномасида белгиланади.

Агар, кредит шартномасида ушбу тартиб қарздорнинг ёзма мурожаати билан амалга оширилиши кўрсатилган бўлса, қарздорнинг аризасидан сўнг банк кредитни муддатидан олдин сўндиришга ҳақли. Акс ҳолда, кредит тўлов графигига нисбатан ортиқча келиб тушган сумма, кредитнинг асосий қарзини сўндиришга йўналтирилиши лозим.

Ушбу вазиятда, банк ходимининг эътиборсизлиги билан кредит муддатидан олдин сўндирилмай тўлов графиги қайта ҳисобланмаганлиги туфайли кредит бўйича ортиқча фоизлар ҳисобланган бўлса, тижорат банки олдинги даврларда ортиқча тўланган суммаларни инобатга олиб янги тўлов графигини тузади ва янги тўлов графигига асосан кредит фоизи учун ортиқча олинган суммани қарздорга қайтаради.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
2805

Миллий валютада очилган банк картасига смс-хабарнома хизматини банк картаси берилган банкда ёки банкомат орқали ёқтириш мумкин (одатда банкоматлар банклар яқинида ва жамоат жойларида жойлаштирилади). Баъзи банкларда HUMO тўлов тизимининг банк карталарига смс-хабарнома хизматларини мобил иловалар орқали улаш имконияти мавжуд.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
1524

Сиз нақд чет эл валютасини (АҚШ доллари) икки усулда сотиб олишингиз мумкин. Биринчи усул тижорат банклари ва уларнинг филиалларидаги айирбошлаш шохобчаларида. Иккинчи усул эса банкомат орқали (агар банк ушбу имкониятни тақдим этса). Агар 100 АҚШ долларидан ортиқ миқдорда сотиб олмоқчи бўлсангиз, у ҳолда Сиз шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт/ идентификация ID-картаси/ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси/ ҳарбий билет) - тақдим қилишингиз лозим. Одатда сотиб олиш курси сотиш курсидан баландроқ бўлади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
2038

Валюта картангиздаги чет эл валютасини тижорат банклари ва уларнинг филиалларида нақдлаштиришингиз мумкин. Шу билан бирга, маблағларингизни банкоматлар орқали ҳам миллий валюта, яъни сўмга нақдлаштиришингиз мумкин. 2019 йил 1 октябргача амалиётда банкомат орқали валюта (АҚШ доллари)ни нақдлаштириш имконияти мавжуд эди, бироқ шубҳали операцияларни амалга ошириш рискининг мавжудлиги сабабли ушбу хизматлар тўхтатилди. Бундан ташқари, халқаро тажрибага мувофиқ кўпчилик давлатларда банкоматлардан фақат миллий валютада пул берилиш тартиби ўрнатилган.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
682

Тижорат банкида вояга етмаган бола учун ота ёки онасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт/ идентификация ID-картаси/ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси/ ҳарбий билет) ва боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини тақдим этиш орқали унинг номига омонат очиш мумкин. Масалан, боланинг туғилган пайтидан бошлаб 16 ёшгача амал қиладиган "Навқирон" омонат турини очиш мумкин. Шуни ёдда тутиш керакки, омонат шартлари банкларда фарқ қилиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
1027

Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун кредитлар қуйидаги кетма-кетликда ажратилади:

Сотувчи ва харидор ўртасида олди-сотди шартномаси ипотека кредити ҳисобига сотиб олинаётганлигини кўрсатган ҳолда тузилади;

Харидорнинг аризасига биноан кредит шартномаси тузилади;

Банк сотувчи номига кредит ҳисобидан уйнинг қиймати миқдоридаги суммани тегишли ҳисобвараққа ўтказиб берилиши юзасидан кафолат хати беради;

Харидор уйни кредит муддати даврига суғурталайди;

Кредит шартномаси, уйнинг олди-сотди шартномаси, суғурта полиси ва банкнинг кафолат хати билан уйнинг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланади;

Нотариал ҳужжатлар банкка тақдим этилганидан сўнг, кредит ҳисобидан келишилган сумма харидорнинг омонат ёки банк картаси ҳисобварағига кўчириб берилади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
2475

Пул маблағларининг жўнатувчисини банкнинг ёки тўлов ташкилотининг мобиль иловасидан билиб олиш мумкин. Таъкидлаш керакки, бундай хизматни барча банк ёки тўлов ташкилотлари таклиф этмайди.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
1175
Одатда онлайн кредитлар суғурта полиси ёки учинчи шахс кафиллиги билан ажратилади. Бу эса, қарздор тўлов қобилиятига эга бўлмаганда, кредит ушбу таъминот ҳисобидан сўндирилади. Эътибор қаратинг, бахтсиз ҳодисалар, қарздорнинг вафот этиши бўйича бандлар кредит шартномаси ва кредит таъминоти сифатида расмийлаштирилган суғурта полисининг суғурта шартномасида киритилган бўлиши керак. Акс ҳолда, ижро органлари суд қарори асосида укангизнинг мулки ҳисобидан кредитни сўндиришга қаратиши мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
424

Омонатларнинг сони бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Бундан ташқари, банкнинг мобил иловаси ёрдамида исталганча онлайн омонатни очиш мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
796

Фоизлар капитализацияси – бу маълум муддатда депозит бўйича ҳисобланган фоизлар омонатнинг асосий суммасига қўшилиши ва кейинги фоизлар янги ҳосил бўлган сумма бўйича ҳисобланиши. Бошқача сўз билан – фоизларга ҳам фоиз тўланиши.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
1632

Қарз олувчи кредит бўйича асосий қарзни қисман қайтарганда, гаров шартномасида белгиланган муддатдан олдин кредит таъминотини кредит асосий қарзидан камайтирилган суммага мос равишда тақиқдан ечиш мумкин.

Бунда гаров таъминоти суммасини камайтириш ҳуқуқи, гаров таъминотини камайтириш тартиби ва усуллари кредит бўйича тузилган гаров шартномасида кўрсатилиши шарт.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
556

Гаровда турган мол-мулкни гаровга қўювчи (қарздор) томонидан бошқа кредитни таъминлаш учун бериш навбатдаги гаров ҳисобланади.

Қуйидаги ҳолатлар бажарилганда навбатдаги гаровга йўл қўйилади:

  • олдинги гаров шартномаларида навбатдаги гаров тақиқланмаган бўлса;
  • гаров тўғрисидаги тегишли маълумотлар гаров реестрига олдинги ва навбатдаги гаровга олувчилар томонидан киритилган бўлса.

Бунда, гаровга қўйилган мулкнинг қиймати иккита кредитни ҳам сўндиришга етарли бўлиши ҳамда навбатдаги гаровга олувчининг розилиги керак бўлади.

Агар қарздор ўз мажбуриятларини бажармаса, навбатдаги гаровга олувчининг талаби олдинги гаровга олувчиларнинг талабларидан кейин, қонунда белгиланган тартибда ушбу мол-мулкнинг қийматидан қаноатлантирилади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
1962

Кредитнинг тўлиқ қиймати (КТҚ) - истеъмол кредити ёки қарз олиш билан боғлиқ тўловларининг ҳаққоний, йиллик ва самарали ҳисоблашдаги фоиз ставкаси ҳамда тўлиқ қиймати.

Бугунги кунга келиб барча банклар қарз олувчилар билан тузилган истеъмол кредити шартномаларида кредитнинг тўлиқ қиймати миқдорини кўрсатади.

Кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишда қарз олувчининг қуйидаги тўловлари ҳисобга олинади:

• асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар;
• банк фойдасига амалга ошириладиган тўловлар — агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса ва/ёки кредит ёки қарз берилиши бундай тўловларни амалга оширилиши билан боғлиқ бўлса;
• учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса, шу жумладан қуйидаги тўловлар:
- суғурта ташкилоти фойдасига амалга оширилган тўловлар, агар суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси юзага келган тақдирда наф олувчи бўлиб банк ҳисобланса;
- қарз олувчининг мажбуриятлари таъминотига қабул қилинган ва гаровга қўювчининг ихтиёрида қоладиган гаров предметини гаров шартномаси бўйича суғурта қилишда қарз олувчи томонидан суғурта ташкилотининг фойдасига амалга оширилган тўловлар;
- қарз олувчи томонидан кафолат (кафиллик) олиш учун кафолат берувчига (кафилга), шунингдек гаровга топширилаётган мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга тўланган тўловлар;
- мижозларни жалб қилиш, улар томонидан кредит ёки қарз олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш, ушбу ҳужжатларни банкка топшириш, кредит ёки қарзларни қоплаш ҳисобига банк мижозларидан тўловлар ва пул ўтказмаларини қабул қилиш бўйича банкка хизмат кўрсатадиган ташкилотлар (воситачилар) ҳисобига амалга оширилган тўловлар.

Банклар қуйидаги ҳолларда КТҚни ҳисоблаб чиқишлари шарт:

• шартнома тузилганда;
• кредит ёки қарз олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит ёки қарз олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида.

Ҳозирги кунда Жаҳон банки экспертлари томонидан Марказий банкка барча кредит ташкилотларида кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш ягона стандартини киритиш бўйича тавсиялар берилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги кунда Марказий банк мутахассислари барча кредит ташкилотларида кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш учун ягона стандартни киритиш устида иш олиб бормоқда. Ушбу стандарт жорий йилнинг иккинчи ярмида амалиётга татбиқ этилиши кўзда тутилган.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
1266

Кредитни қайта молиялаштириш – бу бир кредитни бошқа кредит шартномаси (одатда янада қулайроқ шартлар асосида) тузиш ёрдамида сўндириш. Оддий тил билан айтганда, бу кредитни сўндириш учун кредит олишни англатади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
422
Агар синглингизни даромади ўз кредитлари ва кафиллиги юзасидан мажбуриятларига етарли бўлса, яъни тижорат банклари белгилаган нормадан келиб чиқиб, синглингизни жами мажбуриятлари даромадининг 50-70 фоизидан ошиб кетмаса, у сизнинг кредитингиз бўйича мажбуриятларга ҳам кафил бўлиши мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
633

Қарз олувчи кредитни қисман сўндирганида ёки маълум бир бошқа сабабларга кўра, кредит таъминоти кредитнинг жорий қолдиғини қоплай оладиган бошқа гаров турига алмаштирилиши мумкин. Бунда, банк янги таъминот тури ҳолатини ўрганган ҳолда уни гаровга олишга рози бўлиши лозим.

Агарда гаров таъминотига қўйилган бирор мулкингизни сотиш мақсадида ёки бошқа сабабга кўра гаровдан чиқармоқчи бўлсангиз, қарз берувчининг (тижорат банкининг) розилиги билан, ушбу таъминот суммасига тенг келувчи бошқа гаров таъминотига алмаштиришингиз мумкин бўлади.

Масалан, 100 млн. сўм миқдоридаги кредит учун 125 млн. сўмлик кўчмас мулкни (дўкон) гаровга олинган бўлса, кредит асосий қарзининг 40 млн.сўм қисми сўндирилган тақдирда, кредит қолдиғига мос равишда кўчмас мулк гаровини 75 млн.сўмлик автотранспорт воситасига алмаштириш мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
3226

Агар VISA банк картаси Ўзбекистондаги тижорат банкларига тегишли бўлса, у ҳолда мурожаатда баён этилган масалаларни қуйидаги йўллар билан ҳал қилиш мақсадга мувофиқ бўлади:

Биринчи – банк картаси йўқолган фуқаро хизмат кўрсатувчи банкига мурожаат қилиши ҳамда тегишли идентификациядан ўтган ҳолда, йўқотилган банк картасини ёпиши мумкин. Шундан сўнг, фуқаро Россиянинг ихтиёрий банкида карта очтириб, унинг реквизитларини Ўзбекистондаги банкига етказиш орқали картадаги қолдиқ маблағларни ўтказиб олиши мумкин;

! Бугунги пандемия шароитида банкга сўров ва мурожаатларни унинг коммуникация каналлари орқали (колл-маркази, расмий сайт ва ижтимоий мессенжерлар) йўллаш тавсия этилади.

Иккинчи – фуқаро йўқотилган банк картасини банк мобил иловасига улаган бўлса, VISA картадаги маблағларни Россия банкида очтирган бошқа янги VISA картасига ўтказиб олиши билан бир қаторда, йўқотилган банк картасини блокировка ҳам қилиш имконияти мавжуд;

Учинчи – фуқаро юқорида баён этилган тартибда хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиши ва ўзига яқин бўлган шахсга ишончнома бериш билан йўқотилган картасини ёпиши мумкин. Шундан кейин, ундаги қолдиқ маблағлар ишончнома берилган шахс томонидан олиниши ва халқаро пул ўтказмалари тизими орқали Россияга жўнатилиши тавсия этилади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
422

Кредит тарихи – бу қарз олувчининг банк ва бошқа кредит ташкилотлари билан тузган шартномаларига асосан ўз мажбуриятларини қандай бажарганлиги тўғрисидаги маълумот ва у кредит бюросида сақланади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
341
Мумкин. Бунинг учун ипотека кредитини ажратган банкнинг уй-жойингизга қариндошингизни вақтинчалик рўйхатга қўйиш бўйича розилик хати талаб этилади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
325

Банклар молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда мустақилдир.

Тижорат банклари кредит ажратиш бўйича қарор қабул қилишда бир қатор омилларни инобатга оладилар, хусусан:

Қарздорнинг кредит тарихи: бунда, олдинги кредитлар бўйича тўловларнинг кечикканлиги таҳлил қилинади.

Қарздорнинг кредит бўйича тўлов қобилияти: бунда. ўртача ойлик даромад ва унинг доимийлиги инобатга олинади

Қарздорнинг қарз юки: бунда, жорий ва олиниши режалаштирилаётган кредит бўйича барча тўловларни қарздорнинг ўртача ойлик даромадига фоиз нисбати ўрганилади. Яъни, жорий қарз бўйича 2 млн.сўм янги кредит бўйича 1,5 млн.сўм бўлса, ўртача ойлик маош 5 млн.сўмни ташкил этганда, қарз юки кўрсаткичи 70 фоизни ташкил этади.

Ҳозирда кредит ажратиш бўйича қарздорнинг дастлабки мониторинги жараёни кредит скоринги ёрдамида баҳолаш орқали тўлиқ автоматлаштирилган.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
999

Электрон ҳамён - электрон пуллар тизимининг дастурий таъминотидир. У микропроцессор (чип) ва электрон пулларни сақловчи ва ундан фойдаланиш имконини берувчи дастурий-техник қурилма. Электрон ҳамён электрон пуллар тизимида ҳар бир электрон пул эгаси учун шакллантирилади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
399
Тижорат банкининг кредит тўлиқ сўндирилганлиги тасдиқловчи маълумотини суғурта компаниясига тақдим этган ҳолда суғурта бадалини қайта ҳисоблатишингиз ва ортиқча маблағни қайтариш бўйича мурожаат этишингиз мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
225
Суғурта компаниясига банк кредити шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида ҳужжатни тақдим этган ҳолда мурожаат қолдирсангиз, суғурта компанияси пулингизни тўлиқ қайтаради.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
411

Экспортёр-корхоналарга Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан йиллик 4 фоиз ставка билан тижорат банклари томонидан имтиёзли револьвер кредитлар ажратилади.

Револьвер кредит – очиқ кредит линияси бўлиб, белгиланган даврларда сўндирилган кредит суммасидан қайта фойдаланиш имкониятини берувчи кредит тури.

Кредит мақсади: кечиктириб тўлаш шарти билан маҳсулотини экспорт қилган экспортёр-корхоналарга айланма маблағларини тўлдириш учун

Кредит муддати: экспорт маҳсулоти тўловлари кечиктирилган муддатга

Кредит суммаси: экспорт маҳсулотлари қиймати миқдорида (аммо, 3 млн.АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда)


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
447

Йўқ, чунки ипотека кредитини олиш учун бошланғич тўловни амалга ошириш қонун билан белгиланган.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
335

Онлайн шаклида очилган омонатларга банкнинг мобил иловаси ёрдамида исталган вақтда қўшимича маблағ киритилиши мумкин. Агар омонат банкка бориб очилган ва шартнома шартларига кўра уни тўлдириш имконияти мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз банкка келиб қўшимча маблағларни киритишингиз мумкин бўлади. Баъзи банклар фақат бошланғич 3-6-ойлар учун бундай имкониятни тақдим этиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
353

1. Банк картаси йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги тўғрисида ариза топширилганда.
2. Фойдаланиш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан банк картаси ишлатилганда.
3. Мижоз фойдаланиш учун банк карталарини тақдим этиш тўғрисидаги шартнома шартларини бузса.
4. Мижозлар томонидан шубҳали битимлар аниқланган тақдирда.
5. Агар шахс террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишга тегишли бўлса.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
550

Кредитни сўндириш бўйича ойлик тўловларни амалга оширишнинг икки усули мавжуд:


1. аннуитет – умумий қарз суммасининг (кредитнинг асосий суммаси, фоиз тўловлари ва кредит бўйича бошқа тўловлар) тенг қисмларга ажратилиши ва кредит муддати давомида бир текис тўлаб борилиши;


2. дифференциал тўлов – бунда ойлик тўловлар миқдори камайиб боради, чунки фоизлар кредит бўйича асосий сумма қолдиғига нисбатан ҳисобланади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
185

Одатда, лизинг компаниялари лизинг суммасига нисбатан шартномада кўрсатилган йиллик фоиз ставкани тўлиқ муддат давомида ҳисоблайди. Масалан, автотранспорт нархи 100 млн сўм, 3 йилга йиллик 15 фоиздан дегани сиз лизинг қарзингизни камайтирганингиздан қатъий назар ҳар йили 15 млн.сўмдан фоиз бўйича устама тўловларни тўлашингизни англатади. Баъзи ҳолларда эса муддатидан олдин сўндириш имконияти шартномада кўзда тутилмайди. Банк кредитида эса сиз кредит суммасидан эмас, балки қолдиғига нисбатан фоиз тўловларни амалга оширасиз.

Шунингдек, лизинг хизматидан фойдаланаётганда лизинг компанияси хизмат ҳақи, суғурта тўловлари ва бошқа харажатларга олдиндан аниқлик киритиб, лизингни тўлиқ қийматини ҳисоблатинг.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
283

Банк мобил иловасининг ҳар бир фойдаланувчиси амал қилиши керак бўлган оддий қоидалар:

1. Мобил иловага кириш учун паролни ҳеч кимга айтманг.
2. Фақат банкнинг расмий иловаларидан фойдаланинг.
3. Смартфонингизга ҳар қандай иловани ўрнатишда эҳтиёт бўлинг: алоқа рақамлар, СМС-хабарлар юбориш ва интернетга кириш ҳуқуқини сўрайдиган дастурлар хавфли бўлиши мумкин.
4. СМС-хабарлар ёки электрон почтадан олинган ҳаволаларга асосланган иловаларни ўрнатманг, ҳатто улар банкдан деб айтилса ҳам.


Бундан ташқари, телефонингиздаги маълумотларни қуйидагича ҳимоя қилишни тавсия этамиз:

1. Телефонингизга пароль ўрнатинг
2. Телефон экранида автоматик қулфни ўрнатинг
3. СИМ картага ПИН кодни ўрнатинг
4. Телефонингизда ҳамда ижтимоий тармоқларда банк картаси рақамлари ва фотосуратларни сақламанг


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
258
Банк кассасидан 100 АҚШ долларидан кўп миқдорда хорижий валютани сотиб олаётганда, банк шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалиётни амалга оширади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
922

Банк картасининг муддатини узайтириш мумкин эмас. Картанинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда банкка бевосита мурожаат қилиб ёки банкнинг веб-сайти ҳамда мобиль иловалари ёрдамида янги банк картасини чиқариш бўйича ариза топшириш керак бўлади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
1260

UZCARD ва HUMO миллий тўлов тизимларининг банк карталари учун ўрнатилган пин-код исталган савдо терминали, банкомат орқали ёки банк картаси очилган банкда ўзгартириш мумкин. Халқаро тўлов тизимлари банк карталари сақловчилари эса пин-кодни банкоматларда ва хизмат кўрсатувчи банкларда ўзгартиришлари мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
419

Тижорат банклари кредит шартномасининг шартларига қарз олувчининг ҳуқуқларини чекланишига ва/ёки мажбуриятларини оширилишига олиб келувчи ўзгартиришларни, масалан кредит фоиз ставкасини ошириш бўйича ўзгартиришни бир томонлама киритилишига йўл қўймаслиги лозим.

Аммо Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратиладиган кредитлар бундан мустасно. Асосий ставкага асосан улар бўйича фоиз ставкаси ўзгариши мумкин ва бу албатта кредит шартномасида акс эттирилган бўлади.

Кредит шартномасини доим эътибор билан ўқинг.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
355

Банк жисмоний ва юридик шахслардан омонатга пул қабул қилади ҳамда ушбу маблағларни аҳолига кредит сифатида тақдим этади. Барча ишлаб чиқариш жараёни каби, ушбу жараёнда ҳам “хомашё” ва “якуний тайёр маҳсулот” ўртасида фарқ мавжуд. Ушбу фарқ банкнинг опреацион харажатлари (ходимларнинг иш ҳақи, ижара, бино учун харажатлар, сафар ва амортизация ажратмалари, суғурта, солиқ ва ҳ.к.), шунингдек, риск бўйича харажатлардан ташкил топади (тўланмаган кредитлар бўйича мажбурият банк зиммасига тушади ва шу сабабдан банк етарли даражада резерв миқдорини яратиши зарур). Фоиз ставкаларига, ўз навбатида, пул манбаларига иқтисодиётда талаб ва таклиф даражаси, рақобат ва бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
450

Агар Сиз омонат маблағларингизни муддатдан олдин ечиб олсангиз, ҳар доим ҳам омонатингиз бўйича ҳисоблаб келинган фойдани сақлаб қололмайсиз. Чунки барча омонат турлари ҳам бундай шартларни назарда тутмайди. Ушбу имкониятни таклиф этувчи омонатлар одатда паст фоизда бўлади. Бундан ташқари, агар шартномада бошқа шарт кўзда тутилмаган бўлса, маблағларни муддатдан олдин ечиб олсангиз тўлмаган ой учун ҳисобланган фоизлар куяди.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
319

Ҳар бир банк ҳам бундай имкониятни таклиф қилмайди. Асосан, қайси валютада омонатни очган бўлсангиз уша валютада омонат ҳисобварағини юритасиз.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
545

Интернет банк орқали валюта айирбошлаш хизмати бепул.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
436

Бугунги кунда ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Банкомат орқали чет эл валютасини сотиб олишда бир марттада фақатгина 100 АҚШ долларини олиш мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
281
Янги тартиб доирасида Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитини олишда биргаликда қарз олувчи сифатида, ипотека кредитини олувчи фуқаро билан бирга яшамайдиган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам даромадини инобатга олиш мумкин. Бунда қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг пенсия тўловлари миқдори билан биргаликда, фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар; давлат солиқ хизмати органи томонидан декларация билан тасдиқланган жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисобга олинади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
227
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг жорий йил 26 январдаги 3285 – сонли қарорига мувофиқ тижорат банкларида банк операцияларини амалга оширишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида паспорт, идентификация ID-карта, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари ёки ID-карталари, ҳарбий билет ёки ҳарбий қисмлар ёҳуд ҳарбий муассасалар томонидан бериладиган шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар қабул қилинади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
718

Мижоз уч усулдан бири ёрдамида масофадан туриб банк картасини очиш учун ариза топшириши мумкин:

1) банкнинг веб-сайтлари орқали;
2) банкнинг мобил иловаси орқали;
3) банкнинг телеграм боти орқали.

Шуни ёдда тутиш керакки, барча банклар ҳам бундай хизматларни таклиф қилмайди, шунинг учун банкнинг сall-марказлари билан боғланиш мақсадга мувофиқ.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
141
ВМ-373-сонли қарор билан тасдиқланган низомнинг 40-бандига асосан етказиб берилган маҳсулот ва хизматлар учун тўловлар банк томонидан уч банк иш кунида маҳсулот етказиб берувчига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади деб белгилаб қўйилган. Бундан ташқари сиз ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси асосида кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб бериш имконияти ҳам мавжуд.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
94
Ҳа албатта ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси керак. Ҳоким ёрдамчисининг тавсияномасисиз кредит ажратишнинг имкони йўқ. Бундай холарда сиз маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига мурожаат қиласиз.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
185
Ҳа мумкин. Фуқаролик кодексига биноан мажбуриятни/қарзни учинчи шахсга ўтказиш имконияти мавжуд бўлиб, бундай ҳолатда сизга қарзни ўтказаётган банк бундай амалиётни бажаришга рози бўлиши керак ва сизни потенциал қарздор сифатида тўлиқ ўрганишга ҳақли. Кредит қолдиғи бошқа шахсга сотилаётганда янги қарздор кредит бўйича барча тўловларни, жумладан муддати ўтган қарздорликлар ва пеняларни тўлаш мажбуриятини олади. Кредит таъминотига турган уй ўз-ўзидан тақиқдан чиқарилмаган ҳолда уйнинг эгалик ҳуқуқи янги қарздорга ўтади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
215
Банк ёки тўлов ташкилотларининг мобил иловалари орқали ўтказилган ҳар бир операция бўйича электрон квитанция (чек, мемориал ордер) шаклланади ва у тўлақонли тўловни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу электрон ҳужжатни операцияни амалга оширишингиз биланоқ ёки мобил илованинг мониторинг бўлими орқали юклаб олишингиз мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
264

Жорий йил 1 майдан 2023 йил 1 январга қадар иш берувчилар* томонидан
25 ёшдан ошмаган ёшларни иш билан таъминлаганлиги учун уларга солиқ имтиёзлари қўлланилади.

Солиқ имтиёзи: корхонанинг ўз ёш ходимлари учун тўлаган ижтимоий солиқ суммаси (12 фоиз) Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади.

* бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
833

Бундай ҳолатларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан банкка ташриф буюриб, картани блокировкадан чиқариш бўйича ариза тақдим қилиш тақозо этилади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
489

Биринчи навбатда, банк картасида смс-хабарнома хизматини фаоллаштириш керак. Шундан сўнг, банк ёки тўлов ташкилотининг мобиль иловасини юклаб олиш ва ўрнатиш зарур. Мобиль иловада рўйхатдан ўтиш, хусусан, банк картаси тўғрисидаги тегишли маълумотларни киритиш орқали банк картасини масофадан бошқариш имконияти пайдо бўлади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
322

Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги Вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан таълим кредити кундузги таълимда шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ажратилади.

Кредитлар олий таълим муассасасидаги ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда бакалавр талабаси учун 10 йилгача, магитсратура талабаси учун 5 йилгача муддатга бозор фоиз ставкасидан келиб чиққан ҳолда берилади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
449

Қарз олувчи кредит бўйича асосий қарзни қисман қайтарганда, гаров шартномасида белгиланган муддатдан олдин кредит таъминотини кредит асосий қарзидан камайтирилган суммага мос равишда тақиқдан ечиш мумкин.

Бунда гаров таъминоти суммасини камайтириш ҳуқуқи, гаров таъминотини камайтириш тартиби ва усуллари кредит бўйича тузилган гаров шартномасида кўрсатилиши шарт.

Масалан, 200 млн. сўм миқдоридаги кредит учун COBALT автомашинаси
100 млн.сўмга ва Chevrolet Tracker автомашинаси 150 млн.сўмга гаровга олинган бўлиб, кредит асосий қарзининг 100 млн.сўм қисми сўндирилганда COBALT автомашинаси тақиқдан ечилиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
139
Таъминотчи корхона билан олди-сотди шартномаси smart-market.uz интернет сайти орқали тузилади. Бунда банк билан тузилган кредит шартномаси рақами ва санаси (кредит шартномаси ЭРИ калит орқали томонлар томонида тўлиқ имзоланган бўлиши шарт) ҳамда имзолаш учун ЭРИ калити зарур бўлади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
183
Бугунги кунда, банк карталарини банкоматлар орқали тўлдириш мумкин. Бундай банкоматлар cash-in банкоматлар дейилади. Банкоматнинг ушбу хизматидан фойдаланаётганда банкоматнинг экрани орқали HUMO ёки UZCARD банк карталарининг қайси бирига хизмат қилишига аниқлик киритиб олинг. Банкоматларнинг жойлашган жойи бўйича манзилларни uz_avtovash_bot орқали аниқлашингиз мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
174
Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар ўз ҳисобварағларидаги пулларни банк кассаларидан чек орқали ечиб олишлари мумкин. Мазкур операция учун банк комиссион тўлови мавжуд бўлиши мумкин. Банк комиссиялари тарифи билан олдиндан танишиб чиқиш ҳуқуқига эгасиз. Ушбу комиссион тўловлар миқдори ва тури ҳисобварақ очиш бўйича тузилган шартномада ҳам кўрсатилади. Корпоратив картадаги маблағлар корхона ва ташкилотларнинг эҳтиёжларини қондириш учун товар ва хизматлар сотиб олишга сарфланиши мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
190
Картадан картага пул ўтказиш учун маблағларни жўнатувчига қабул қилувчининг банк картаси 16 талик рақами ва жўнатмани юборишдан олдин текшириш учун банк картаси эгасининг исми фамилиясини билишини ўзи етарли. Агар банк картаси бўйича бошқа маълумотлар (амал қилиш муддати) интернетда ёки бегона шахсларни қўлига тушиб қолса, банк картасини бегона мобил иловага улаб ишлатишга уруниш эҳтимоли мавжуд. Ушбу уруниш жараёнида банк картаси эгасига тасдиқловчи коддан таркиб топган смс хабарнома юборилади, зеро барча банк операциялари банк картаси уланган телефон рақамига юборилган бир марталик кодлари орқали тасдиқланади.
Бундай вазиятда банк картаси эгаси ўз телефон рақамига келган смс тасдиқномаларни ҳеч кимга ошкор этмаса, банк картасидаги маблағлар хавфсизлиги тўлиқ таъминланади. Банк картасининг пин-коди, банк операциялари (масалан, смс хабарномани ёқиш, мобил иловага картани улаш, картадан картага пул ўтказиш, бошқа тўловларни амалга ошириш) бўйича бир марталик тасдиқ кодлари маблағларингиз қулфи ҳисобланади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
194
Humo банк картангизни банкка шахсан ташриф буюрмасдан исталган банк мобил иловасига улаб мониторинг бўлими ёки банкоматлар орқали тўловлар тарихини кузатишингиз мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
282

Ха, исталган валюта картасидан барча турдаги электрон ҳаридларни амалга ошириш мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
262

Халқаро тўлов карталаридан (VISA, MasterCard ва бошқалар) фойдаланган ҳолда интернет-дўконлардан товарларни сотиб олиш мумкин. Ушбу карталар маҳаллий банклар томонидан чиқарилади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
277

Бажарилган валюта айирбошлаш операциясини бекор қилиш мумкин эмас. Интернет банк орқали ушбу валютани қайта айирбошлашингиз мумкин, лекин сотиш ва сотиб олиш курслари ўртасидаги фарқни ҳисобга олиш зарур, чунки курс фарқи ҳисобига зарар кўришингиз мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
374

Ҳар қандай кредитни банк кассаси орқали нақд пул шаклида сўндиришингиз мумкин.

Онлайн кредитларни муддатидан олдин сўндириш имконияти кредит офертасида, яъни шартномасида кўрсатилади. Ушбу шартлар билан кредитни расмийлаштиришдан олдин ва расмийлаштираётганда танишиб чиқишни ҳамда кредит офертасини мобил қурилмангиз хотирасига сақлаб қўйишингизни тавсия қиламиз.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
207
Тўғридан-тўғри Visa халқаро картасига пул қабул қилиш учун банкнинг свифт коди, транзит ҳисобварағи ва хорижий валютадаги шахсий ҳисобварағингиз реквизитларини жўнатувчига маълум қилишингиз зарур. Бугунги кунда халқаро пул ўтказмаларини халқаро пул жўнатиш тизимлари орқали Uzcard ва Humo банк карталарига қабул қилиш мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
374

Сиз кредит бўйича тўловларни қуйидагича амалга оширишингиз мумкин:


- банк кассаларида;
- банк мобил иловалари ёрдамида;
- банк расмий сайтида шахсий саҳифа орқали;
- тўлов тизимлари орқали (масалан, Click, Payme, Paynet.uz ва ҳ.к.)


Бундан ташқари, сиз фаолият юритаётган ташкилот ҳар ой иш ҳақингизнинг бир қисмини банк ҳисоб рақамингизга ўтказиб бориши мумкин. Ушбу банк ҳисоб рақамидан эса кредит учун тўловлар ечиб олинади. Бунинг учун банкда ҳисоб рақамидан кредит тўловларини ечиб олиш тўғрисида топшириқ расмийлаштириш керак бўлади.


Шу билан бирга, агар сиз овердрафт олсангиз, ҳисобингизга маблағ келиб тушиши билан банк автоматик равишда қарз суммасини ечиб олади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
315

Агар телефонингиз йўқолган ёки ўғирланган бўлса, дарҳол хизмат кўрсатувчи банкка қўнғироқ қилинг ва телефон йўколганлиги тўғрисида хабар беринг. Бундан ташқари, сим-картани мобил операторингиз орқали блоклашингиз керак.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
72
Акциялар - бу эгасига (акциядорга) компаниянинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи молиявий воситалардир. Компаниянинг бу қисми акциялар шаклида тақдим этилади ва уни биржада сотиш ёки сотиб олиш мумкин. Акциядорлар акциялар нархининг ошиши ва компания томонидан тўланадиган дивидендлардан фойда олишлари мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
98
Таъминотчи томонидан етказиб берилган маҳсулот сифатсиз бўлган тақдирда таъминотчига маҳсулотларини қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарган ҳолда ушбу таъминотчи билан тузилган шартнома қарз олувчи томонидан “Smart Market” электрон савдо майдонида бекор қилинади. Шундан сўнг бошқа таъминотчи билан қайта танлов асосида шартнома имзоланиши мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
84
Мижоз томонидан ариза тасдиқланмаган бўлса, www.oilakredit.uz ягона электрон платформаси орқали қайтадан “ариза юбориш” ҳаволасига кирилади. Аризани қайта юборишни бошлаганда, “Сизнинг тасдиқланмаган аризангиз бекор қилинишини хоҳлайсизми” – “Ҳа” ёки – “Йўқ” бўлимлари чиқади. “Ҳа” тугмаси белгиланганидан сўнг аввалги ариза автоматик тарзда платформа базасидан ўчирилади!

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
91
Кредит шартномасини бекор қилиш учун таъминот шартномаси тузилмаган бўлиши шарт. Агар таъминот шартномаси тузилган ва имзоланган бўлса, биринчи навбатда таъминот шартномасини бекор қилиб сўнг кредит шартномани бекор қилиш мумкин.Кредит шартномасини бекор қилиш бўйича битим тўлиқ имзолангандан сўнг имтиёзли кредит олиш учун онлайн топширилган ариза ва ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси ҳам автоматик тарзда бекор бўлади. Кредит шартномасини бекор қилган аризачига oilakredit.uz платформасига қайта ариза топшириш имконияти очилади. Кредит шартномасини бекор қилиш аризачи ёки банк томондан амалга оширилади. Қайси тараф биринчи кредит шартномасини бекор қилиш учун битимни расмийлаштирса, ўша тараф биринчи имзолайди. Кредит шартномаси тижорат банки томонидан бекор қилинса, биринчи банк бошқарувчиси имзолайди, сўнгра аризачи битимни имзолайди. Агар аризачи томонидан кредит шартномасини бекор қилинса, биринчи аризачи, сўнгра тижорат банк бошқарувчиси битимни имзолайди.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
212
Ҳа, исталган банк ёки тўлов компанияларининг халқаро виртуал карталари орқали интернет харидларни амалга оширса бўлади. Виртуал карталарнинг ҳар қандай тури банк ёки тўлов ташкилоти мобил иловасида онлайн ариза бериш орқали очилади. Виртуал картанинг реквизитлари иловадаги карта расмида ёки алоҳида бўлимда сақланади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
407

Ҳеч қандай чекловлар йўқ. Банк картасидан фойдаланиш тартиби банк картаси сақловчиси ва банк ўртасидаги шартномага биноан белгиланади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
304

Тўловга яроқсиз валютани қабул қилиш жараёнида (эскирган, яроқсиз, чизилган, доғ тушган ва бошқалар) банклар томонидан комиссион тўловлар ундирилиши мумкин. Бу одатий ҳолат, чунки банкларнинг маълум харажатлари мавжуд. Банкларда кўп миқдорда эскирган яроқсиз валюталар йиғилганда, банк ушбу валюталарни янгисига алмаштиради. Бунда, қуйидаги харажатлар мавжуд:
1) янги валютани етказиб берувчи банкнинг хизмат хақи;
2) божхона харажатлари учун тўловлар:
3) транспорт харажатлари.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
437

Кредит муддати, кредитни сўндириш усули ва бошқа шартлар қарз олувчи ва банк ўртасида тузилган кредит шартномасида белгиланади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
316

Тижорат банклари томонидан улушдор-жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлари, хонадон давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг қайта молиялаштирилади.

Янги тартиб доирасида ипотека кредитлари Молия вазирлиги томонидан берилган ресурслар ҳисобидан қуйидаги миқдорларда қайта молиялаштирилади:

  • Тошкент шаҳрида 339 150 000 сўмгача;
  • бошқа шаҳарларда 309 400 000 сўмгача;
  • қишлоқларда 238 000 000 сўмгача.
  • Кредит фоизи: бозор ставкаси бўйича (йиллик 17-19 фоиз)
  • Муддати: 20 йилгача


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
347

Кредитни сўнидириш мобайнида қарз олувчи қуйидаги тўловларни амалга оширади:


- кредитнинг бошланғич суммаси бўйича тўловлар;
- маблағлардан фойдаланганлик бўйича фоиз тўловлари;
- бошқа харажатлар.


Кредит бўйича фоизлар умумий тамойиллар асосида ҳисобланади – яъни, маълум муддатга (одатда 1 йилга) кредитнинг асосий суммасидан улуш (%) сифатида. Кредит муддати бир календарь йилидан кўп ёки кам бўлиши мумкин, аммо бу фоизлар ҳисобланиш моҳиятини ўзгартирмайди, кредит муддатидан келиб чиқиб фоизлар қайта ҳисобланиб борилади.


Кредит бўйича бошқа тўловлар банк комиссияси, гаровни баҳолаш, суғурталаш ва расмийлаштириш ҳамда ойлик тўловларни кечиктириб тўлаш бўйича жарима ва пенялар бўйича харажатларни ўз ичига олиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
105
Йўқ. Таъминотчи корхона томонидан сизга маҳсулот (хизмат)лар тўлиқ етказиб берилгандан сўнг ҳоким ёрдамчиси мониторинг ўтказиб далолатнома бириктиради дастурга шундан сўнг, ушбу далолатномага асосан тўлов амалга оширилади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
176
Тижорат банклари молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорларни қабул қилишда, жумладан мижозларга хизмат кўрсатиш тарифларини ўрнатишда мустақилдир. Бундай комиссион тўловлар ҳақида сиз олдиндан тўлиқ маълумот олишга ҳақлисиз.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
572

Бу каби ҳолатларда банк картасини блокировка қилиш керак. Бунинг учун банк-эмитент ёки тўлов тизими оператори call-марказига қўнғироқ қилиш лозим. Шунингдек, банк ёки тўлов ташкилотининг мобиль иловаси ёки тўлов тизими оператори расмий сайти орқали банк картасини блокировка қилиш имконияти мавжуд.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
377

Айрим миллий тўлов тизимларида тўловни савдо терминали орқали бекор қилиш имконияти мавжуд.Шуни таъкидлаш жоизки, пул маблағларини қайтариш амалиёти мерчант ва эквайер ўртасида тузилган шартномада кўзда тутилган тақдирда амалга оширилади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
128
Акциялар ҳам, облигациялар ҳам қимматли қоғозлар бўлишига қарамай, улар ўртасида мутлақ фарқ мавжуд. Акция ўз эгасининг (акциядорнинг) жамиятдаги эгалик улушини тасдиқловчи ва акциядорга жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва/ёки дивидендлар олиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғоз; облигация эса компаниянинг облигация эгаси олдидаги қарз мажбуриятларини белгилайди ҳамда компаниядаги улуш билан, фойдани тақсимлаш ёки компанияни бошқариш билан боғлиқ эмас.
Шунга кўра, ушбу қимматли қоғозларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг эгалари мазкур воситалар томонидан тақдим этилган даромадлар, унинг ҳажми, тўлаш даврийлиги ва тартиби, шунингдек даромадлар ва хавфларнинг кафолатлари, шу жумладан компания фаолиятига таъсир қилиш имкониятлари бўйича турли хил ҳуқуқ ва имкониятларга эга.
Ҳулоса қилиб айтганда, акциядорлар компаниянинг шерик эгалари, облигация эгалари эса кредитор (қарз берувчи) ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан тайёрланди

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
92
Кредит олиш учун 18 ёшга тўлган бўлиш керак. 18 ёшга тўлмаган фуқаролар номидан ариза берилганда скоринг тизими орқали автоматик равишда ариза рад этилади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
111
Мумкин. Сабаби, ҳоким ёрдамчиси жойига чиқиб мониторинг қилганидан сўнг ҳам маҳсулотни таъминотчига қайтариб бериб, нақдлаштиришга интилиш ҳолатлари мавжуд. Мазкур ҳолатларни аниқлаш ёки олдини олиш учун банк филиаллари ходимлари жойига чиқиб ўрганиши мумкин ҳамда ўрганиш натижаларига кўра кредит мақсадсизлиги аниқланса, тегишли далолатнома расмийлаштиради. Шу билан бирга, агар кредит мақсадлилиги таъминланмаса ёки банк талабига кўра кредит маблағлари муддатидан олдин қайтарилмаса, банк томонидан айбдорларга нисбатан чора кўрилиши юзасидан тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиниши мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
94
ПҚ-39-сонли қарорнинг 2-банди 7-хатбошида ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтармаган фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмаслиги қайд этилган.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
85
Ушбу ҳолатда Сиз хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг вилоят бошқармасига ёки Марказий банк ҳудудий бош бошқармаларига оғзаки ёки ёзма мурожаат қилишингиз мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
92
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (ВМ 373-сонли низом ссылка қўйиш керак) қарорлари, Дастурлар ижроси бўйича ўтказилган йиғилиш баёнларида вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари дастур доирасида етказиб берилаётган маҳсулотлар нархининг сунъий ошиб кетишининг олдини олиши, бунинг учун “маркетплейс” тизимида ҳалол таъминотчилар фаолиятини назоратга олиш, товарларнинг муддатида ва сифатли етказиб берилишини таъминлашга шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилган. Шу сабабли мазкур ҳолатда Сиз ҳудудий ҳокимликларга мурожаат қилишингиз мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
81
Ҳудудингиздаги Марказий банк бош бошқармасининг ишонч телефонларига мурожаат қилган ҳолда бу ҳолатни бартараф этсангиз бўлади. Бу бўйича Марказий банк Сизга қайси банкдан қанча кредит олганингиз, скоринг тизими орқали кредит қарздорлигингиз, кредит тарихингиз ҳамда кредит бўйича қўшимча маълумотлар олишингизда амалий ёрдам кўрсатади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
144
Ушбу ҳолатда фаолият жойига борган ҳолда ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла вакиллари иштирокида далолатнома тузилади ва далолатнома хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Ўз навбатида, банк мақсадсиз ишлатилган кредитларни муддатидан олдин ундириш чораларини кўради. Шунингдек, аввал ажратилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланган бўлсангиз дастурлар орқали янги кредит ажратилишига рухсат этилмайди.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
86
Сизга келган смсдаги интернет ҳаволага босиб, маълумот манбасига ўтган ҳолда сизнинг аризангиз рад этилгани сабабларини ўқишингиз мумкин. Бундан ташқари электрон калитингиз орқали шахсий кабинетингизга кирган ҳолда ариза ҳолатини текшириб туришингиз мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
105
Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хомашё, эҳтиёт қисми ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн. сўмгача миқдорда кредит маблағлари нақд пулда ҳамда ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра, кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилиши мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
145

Инфляция - бу ИНИ индекси билан ўлчанадиган иқтисодиётдаги истеъмол нархларининг ўзгариши. Агар индекс 100 дан катта бўлса, бу инфляция, агар у камроқ бўлса, дефляция.

ИНИ - истеъмол нархлари индекси, маълум вақт оралиғида бутун мамлакат бўйлаб товарлар ва хизматлар тўплами нархининг ўзгаришини кўрсатади. Ҳар бир шахс, оила ўзининг шахсий истеъмол саватига ва шунга мос равишда ўз инфляциясига эга. Аммо, агар биз барча Ўзбекистонликларнинг ўртача истеъмол саватини ҳисобламоқчи бўлсак, унда мамлакатимиз аҳолиси энг кўп сотиб оладиган товарлар ва хизматларнинг ўртача тўпламини тасаввур қилишимиз мумкин. Ҳозирда ушбу саватдан 510 та товар ва хизматлар ўрин олган. ИНИ товарлар таннархидаги ўзгаришларни уларнинг истеъмол саватидаги вазнини ҳисобга олган ҳолда жамлайди. Шу сабабли, кундалик ҳаётимизда маълум маҳсулотларнинг айримларининг нархлари умумий ИНИдаги нарх кўрсаткичига нисбатан кўпроқ қимматлашган ёки арзонлашган бўлиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
109
Истеъмол товарларининг бир қисми мамлакатимизга хориждан келтирилади. Хорижий ҳамкорлар томонидан ушбу товарларнинг нархи оширилганида, бу товарларнинг ички бозордаги якуний қиймати ҳам ошади, чунки импорт қимматлашади. Шунингдек, импорт инфляцияси миллий валюта курсининг кескин қадрсизланишини, энергия ва халқаро транспорт харажатларининг ошишини, дунё миқёсида муҳим истеъмол товарларининг етарли даражада таъминланмаслигини ва шу кабиларни юзага келтириши мумкин, бу пировардида ички истеъмол бозоридаги нархларда ўз аксини топади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
162

Одатда банкоматдан 20-30 сонияда банк картаси қайтариб олинмаса, банкомат хавфсизликни таъминлаш мақсадида банк картасини ютиб юборади. Эҳтимолки, банк картангиз банкоматда қолган ва сиз мазкур банкомат тегишли бўлган банкка мурожаат этсангиз, ўрнатилган тартибда шахсингизни тасдиқлаган ҳолда банк картангиз сизга қайтарилади.

Агар мазкур 20-30 сония ичида бегона шахс сизнинг картангизни олиб кетган деб шубҳалансангиз, дарҳол банкнинг мобил иловаси орқали ёки банкка қўнғироқ қилиб банк картангизни блокировка қилдиринг, сўнг янгисини очишга ариза беринг.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
177

Мол-мулкларни сотиб олишдан олдин, ушбу мол-мулк тўғрисида гаров реестридан онлайн режимда маълумот олиш мумкин. Хизмат ҳақи бепул.

Бунинг учун биринчи навбатда, garov.uz сайтига киринг. Сайтнинг онлайн хизматлар бўлимидан “Ёзувни излаш” тугмасини босинг. Мулк бўйича маълумотларни, яъни кадастр рақами ёки автотранспорт кузов рақамини киритинг. Кўчирма олиш тугмасини босиб, гаровга қўйилган мол-мулк бўйича тўлиқ маълумотларни юклаб олиб, танишиб чиқишингиз мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X